Давлат кадастрлари палатаси раиси Хоразм вилоятида кадастр соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишди
Давлат кадастрлари палатаси Ахборот хизматиКадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси раиси Мохир Валиев Хоразм вилояти Хазорасп туманида Қишлоқ хўжалиги ер майдонларини давлат рўйхатидан ўтказиш хамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш ишлар билан танишди.
Қишлоқ хўжалиги ер майдонларини давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари бўйича Хазорасп тумани Республикада биринчи бўлиб ушбу топшириқни бажарган туман хисобланиб, ушбу туманда 318 та фермер хўжаликларига тегишли бўлган ер майдонлари хатловдан ўтказилиб давлат рўйхатидан ўтказилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 июлдаги видеоселктор йиғилишида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиш бўйича берган топшириқларга асосан палата раиси фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларни ҳал қилишда иштирок этди.
Хазорасп тумани бўйича 42 та жисмоний ва юридик шахслар томонидан юборилган мурожаатлар қайта ўрганиб чиқиш топшириғи берилган бўлиб, бугунги кун холатига 30 та мурожаат қайта ўрганилиб чиқилиб, 22 та мурожаат ижобий хал қилинди.