Давлат кадастлари палатасининг 2021 йил 12 мартдаги 35-сонли буйруғи ижроси юзасидан Фарғона вилояти туман (шаҳар)ларидаги мавжуд кўчмас мулк объектлари тўлиқ хатловдан ўтказилмоқда.

Давлат кадастлари палатасининг 2021 йил 12 мартдаги 35-сонли буйруғи ижроси юзасидан Фарғона вилояти туман (шаҳар)ларидаги мавжуд кўчмас мулк объектлари тўлиқ хатловдан ўтказилмоқда.

https://t.me/fargonakadastr


Жорий йилнинг 04 май  кунига вилоят бўйича 491084 та кўчмас мулк объектларида хатлов ишлари якунланган бўлиб, янги аниқланган объектлар сони 7170  та холатда 884,8 га ер майдонини, қўшимча аниқланган, жорий ўзгаришлар 26742 та холатда 134,3 га ер майдонини ташкил этади.

Шунингдек барча туман (шаҳар)ларда хатлов ўтказиш бўйича мутахассис-ходимлар бириктирилган бўлиб, режа асосида белгиланган тарибда хатлов ишлари олиб борилмоқда.

Вилоятда олиб борилаётган ишлар юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади.

 

Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси Матбуот хизмати.

 


Report Page