Давлат-хусусий шериклиги – Ҳукумат ва инвестор ўртасидаги кўприк

Давлат-хусусий шериклиги – Ҳукумат ва инвестор ўртасидаги кўприк

PPP Development Agency

2019 йилнинг 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан ОАВ вакиллари учун “Давлат-хусусий шериклиги – Ҳукумат ва инвестор ўртасидаги кўприк” мавзусида брифинг ташкил этилди. Унда жорий йилнинг 10 май куни Президент Ш.М.Мирзиеев “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни мазумун-моҳияти хусусида журналистларга батафсил маълумот берилди. Қайд этилагиндек мазкур қонунни тайёрлашда ва уни мукаммал даражага етказишда республиканинг кўпгина вазирлик ва идоралари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, ОТБ, ЕТТБ, ЖБ, ХМК экспертлари кенг жамоатчилик иштирок этди.

Хозирги кунда республикага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион мухитни яхшилаш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Мазкур ислохотлар инстуционал тикланишга, замонавий қонунчилик асосини яратишга ва инвесторлар билан лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган.

Шу ўринда Давлат-хусусий шерикликни хам тутган ўрни жуда мухим. Чунки Давлат-хусусий шериклик орқали хусусий инвестициялар кириб келиши ва илғор замонавий бошқарув тажрибасининг жорий қилиниши орқали мамлакатдаги инфратузилма ва Давлат хизматлари сифати ошади. Бунда молиявий ресурслар хусусий шерик томонидан таъминланади ва асосий бизнес хатарни хусусий шерик ўз зиммасига олади. Шу билан бирга 49 йиллик шартномалар жуда ҳам мураккаб ва юқори даражали мутахассисларни жалб қилинишини талаб қилади.

Осиё тараққиёт банкининг ҳисоб-китобларига асосан, Ўзбекистон ишлаб чиқариш ва инфратузилмани ривожлантиришга ҳар йили ўз ЯИМнинг 7.4 фоизи миқдорида (қарийб 3.6 млрд. АҚШ доллари) инвестиция киритиши керак. Транспорт, энергетика, ахборот-коммуникация технологиялари, ичимлик суви ва санитария соҳаларига эҳтиёж бор.

Кўриниб турибдики Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосининг мавжудлиги жамият ва иқтисодиётимиз учун жуда мухим. Қонун қабул қилинишидан ташқари, ундан келиб чиқадиган қонунчилик хужжатларининг ишлаб чиқилиши ва уларнинг ишлаши – ушбу соҳада тизимни яратиш учун зарур ҳисобланади.

Мазкур қонунинг қабул қилиниши ДХШ соҳасига қонуний асосни яратди, бу эса ўз ўринда республикага инвесторлар фаоллигини ва ишончини албатта оширишга, хусусий секторнинг молиявий ва бошқа ресурсларини жалб қилишига олиб келади. Хозирги кундаги энг асосий вазифа бу ДХШ тизимини яратишдир.

Қонунининг ўзига хос жихатлари:

  • У тўғридан-тўғри амал қилувчи хужжат ҳисобланади, демак Ўзбекистонга ДХШ йўналиши бўйича пул тикмоқчи бўлган инвестор учун бошқа қонуности хужжатларни ўрганиш зарурияти камаяди
  • Қонун инвесторларни ҳимоя қилишга қаратилган – хусусан хужжатда хусусий шерик ва кредиторларни химоя қилиш бўйича алоҳида моддалар мавжуд
  • Қонун аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари ва жамоат инфратузилмаси сифатини яхшилашга қаратилган.
  • Қонунда томонларнинг хукук ва мажбуриятларининг ойдинлиги таъминланди
  • Қонунда кичик лойиҳалар учун бир боскичли тендер механизми мавжуд
  • Қонунда хусусий ташаббус орқали лойихаларни амалга ошириш мавжуд


ДХШ лойихаларнинг аниклаш мезонлари

  1. Соханинг устувор йуналишларида, давлат дастурида ва стратегик хужжатларда акс эттирилиши
  2. Жамоат инфраструктураси ва давлат хизматига таалуқли
  3. Сифат ва операцион самарадорликни оширишга зарурият
  4. Хатарнинг асосий қисми хусусий секторга тўғри келиши
  5. Соҳага инвестиция ва хусусий сектор тажрибасининг киритилиши.


Маълумот учун: Давлат-хусусий шериклик – бу хусусий инвестицияни жалб қилиш ҳамда илғор бошқарув тажрибаларини жорий қилиш, шунингдек давлат хизматлари сифатини ошириш мақсадида тузилган узоқ муддатли ўзаро манфаатли шартнома ва битимлардир. Шу билан бирга, тасдиқланган лойиҳаларга таъсир қилувчи хавф-хатарлар тўғри тақсимланади ва  хусусий шерик асосий хавф-хатар ва молиялаштиришни  ўз зиммасига олади. Энг асосийси, давлат ушбу лойиҳаларни тартибга солишда ўз ваколатларини сақлаб қолади. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида давлат томонидан қўшиладиган ҳисса хусусий шерик мажбуриятлари орқали қопланади. Бундан ташқари, томонларнинг мажбуриятлари самарадорлиги бўйича кўрсаткичлар аниқ белгилаб қўйилади. Анъанавий шаклдаги давлат-хусусий шериклиги – бу қурилиш, молиялаштириш, модернизация, эксплуатация ва хизмат кўрсатиш услубларини ўз ичига қамраб олади.

Report Page