Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ўрганишлар натижасида 16 нафар давлат ишчисига 16 млн 900 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ўрганишлар натижасида 16 нафар давлат ишчисига 16 млн 900 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Агентлик ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълум қилди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий филиаллари томонидан 2024 йилнинг биринчи чорагида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши билан боғлиқ ўрганишлар ўтказилди ва қатор таъсир чоралари қўлланилди. Таҳлилларга кўра, ўрганишлар давомида:

▫️ишга қабул қилишда танлов ўтказиш тартибига амал қилинмаслик;

▫️давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлашда уларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги;

▫️давлат фуқаролик хизматчисига меҳнат таътилларини беришда, интизомий жазо чорасини қўллашда қонунчилик талабларига амал қилинмаслик;

▫️ишдан бўшатиш тартибига риоя қилинмаганлик;

▫️жамоа шартномаси қабул қилинмаганлик ҳамда ходимларга имзо қўйдирган ҳолда таништирилмаганлик;

▫️давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари ва Одоб-ахлоқ комиссияси тасдиқланмаганлиги;

▫️инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни “hrm.argos.uz” электрон платформаси орқали шакллантирилмаганлиги каби қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Ўтказилган ўрганишлар бўйича киритилган таъсир чоралари натижасида:

▫️ 4 нафар давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ

тўлашда уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди;

▫️14 та ноқонуний қабул қилинган буйруқ бекор қилинди;

▫️5 та ҳолатда Танлов комиссиясининг хулосаси бекор қилиниб, танлов қайта ўтказилди;

▫️фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 13 нафар айбдор шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди;

▫️16 нафар айбдор шахсга нисбатан ўн олти миллион тўққиз юз минг сўм миқдорида (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари билан ҳамкорликда) маъмурий жарима қўлланилди.



Report Page