Давлат фуқаролик хизматчиси жамиятда одоб-ахлоқ қоидалари намуначиси бўлади.

Давлат фуқаролик хизматчиси жамиятда одоб-ахлоқ қоидалари намуначиси бўлади.

Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 8 августдаги ЎРҚ-788-сонли “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги Қонуни қабул қилиниб, Республикамиздаги давлат хизматчиларига қатор имкониятлар ва янги марраларни очиб берди. Мазкур қонун давлат хизматчиларига қанча имконият ва қулайликлар яратиб берган бўлса шунга яраша ўз талаб ва мажбуриятларини ҳам белгилаб берган.

Хусусан, давлат хизматчиларининг жамиятдаги обод-ахлоқ қоидаларини тартибга солиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрда “Давлат фуқаролик химзатчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори қабул қилиниб давлат фуқаролик хизматчиларига бир қатор масъулиятли вазифалар юклатилди - дейди Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Дилшод Акбаров.

Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Д.Акбаров

Аввало мазкур қарорда Давлат фуқаролик хизматчиларини одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари давлат фуқаролик хизматчиларини касбий маданияти, хизмат фаолияти давомида ҳамда хизматдан ташқари вақтда одоб-ахлоқи, ташқи кўриниши ва кийиниш услубининг намунавий қоидаларини қатъий белгилаб берилган.

Давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари давлат хизматида юксак касбий маданиятни шакллантириш, жамоатчилик онгида давлат хизматига бўлган ҳурмат ва ишончни ошириш ҳамда давлат хизматчиларининг ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган.

Хукуматимиз томонидан шу каби қарорлар билан белгилаб берилган тартиб қоидалар жамиятимиз ва давлатимиз ривожида катта рол ўйнаётгани хеч кимга сир эмас. Чунки юқоридаги қарор билан белгиланган тартиб қоидаларга амал қилган ташкилот ходими давлатга ва жамиятга хеч қандай зарари тегмаслиги аниқ.

Мисол қилсак, юқоридаги қарор билан давлат фуқаролик хизматчисининг амал қилиши керак бўлган асосий принциплари белгилаб берилган.

Улар қуйидагилардан иборат:

-           қонунийлик;

-          Ватанга садоқат ва хизмат вазифасига фидойилик, юкланган функционал вазифаларини тўлиқ бажариш, ижро интизомига қатъий риоя этиш;

-          фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

-          давлат ва жамият манфаатларига содиқлик;

-          адолатлилик, ҳалоллик ва холислик;

-          коррупциявий ҳолатларга муросасиз муносабатда бўлиш ва қарши курашиш;

-          хизмат сирини қатъий сақлаш;

-          мансаб ваколатларини суиистеъмол қилмаслик;

-          манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик.

Бу каби принципларга амал қилиб иш фаолиятини олиб борувчи давлат хизматчиси комилликка эришиб, юксак марраларни забт этиши турган гап.

Давлат фуқаролик хизматчиси бўлишдай шарафли мақомга эришишни ўзи бўлмайди, бу мақомга эришган давлат хизматчиси нафақат хизмат давомида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши балки хизматдан ташқари ҳам бир қатор қоидаларга риоя этишлари керак бўлади.

Масалан:                                           

-          миллий урф-одат, қадрият ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш;

-          дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик;

-          расмий эълон қилинган маълумотлардан ташқари давлат хизмати фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилмаслик;

-          жамоат жойларида (кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканларда) ўзини тутиш қоидаларига риоя этиш, атрофдагиларнинг эътиборини тортувчи ортиқча ва салбий ҳаракатларга йўл қўймаслик;

-          жамоат тартиби ва хавфсизлигига қарши қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, мазкур ноқонуний ҳаракатларга бошқаларни жалб этмаслик ёки даъват қилмаслик;

-          хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган идора ва ташкилотлар раҳбар ва ходимларидан, бошқа мансабдор шахсларидан қимматбаҳо совға олмаслик;

-          хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахсларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслик;

-          хизмат автотранспорт воситаларидан хизмат фаолиятидан ташқари ҳолатларда шахсий ва бошқа мақсадларда фойдаланмаслик;

-          иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилмаслик;

-          шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишда белгиланган тартибга амал қилиш, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш;

-          тадбиркорлик ёки ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан (педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари) шуғулланмаслик, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

-          ўзи фаолият юритган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат хизматига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлардан тийилиш;

-          ташқи кўринишини белгиланган меъёрлар доирасида сақлаш, камтарона кийиниш, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига ортиқча жалб қиладиган тарзда кийинмаслик шулар жумласидандир.

Хулоса қилиб айтганда давлат хизматчиси бўлишдай юксак мақомга эришиш ва бу мақомни шараф билан сақлаб қолишнинг асосий бўғинларидан бири бу одоб-ахлоқ қоидалари хисобланади.

Одоб-ахлоқ қоидалари деганда албатта ходимнинг ташқи кўриниши ва кийиниш маданияти алоҳида ўрин тутади, давлат фуқаролик хизматчисининг ташқи кўриниши ва кийиниш маданияти ҳам мазкур қарор билан тартибга солинган қоидалардан четда қолмаган.

Давлат хизматчиларининг хизмат фаолиятидаги ташқи кўриниши ва кийиниш услуби фуқароларнинг давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига ҳурматини, шу жумладан давлат хизматининг нуфузини оширишга хизмат қилиши, Давлат хизматчисининг ташқи кўриниши меҳнат шароитлари ва хизмат турига қараб, хизмат мажбуриятларини бажариши вақтида фуқароларнинг давлат ташкилотига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига кўмаклашиши, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши ва расмийлик, холислик, камтарлик ва интизомни намоён этиши, Давлат хизматчиларининг иш жойида ташқи кўриниши ва кийиниш услубига оид қўшимча талаблар идоравий одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда ички меҳнат тартибида белгиланиши қарор талабларида аниқ белгилаб қўйилган.

Ўз ўрнида гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидай давлат ташкилотларида ишловчи ходимлар орасида ҳам хукуматимиз ёки бошқарув органлари томонидан белгилаб берилган тартиб қоидаларни менсимасдан амал қилмайдиган ходимлар ҳам топилади. Ўз навбатида бундайлар узоққа бормаслигини кўриб гувоҳига айланмоқдамиз.

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш ва риоя қилинмаган тақдирда жавобгарлик ҳам мазкур қарор бандларида кўрсатиб ўтилган.

Давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши устидан назорат давлат органлари ва ташкилотларнинг инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари ёки Одоб-ахлоқ комиссиялари, шунингдек махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилиши;

Давлат органлари ва ташкилотларида лавозимга тайинланган давлат хизматчилари инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари томонидан мазкур Одоб-ахлоқ қоидалари билан тилхат асосида имзо қўйдирган ҳолда таништирилиши;

Мазкур Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича хизмат текшируви давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарининг кўрсатмасига мувофиқ Одоб-ахлоқ комиссиялари томонидан ўтказилиши кўзда тутилган.

Агар давлат хизматчиси томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда жавобгарликка тортиш мумкинлиги мазкур қарор билан тасдиқланган.

Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти
бошқармаси бошлиғи Акбаров Дилшодбек Ахмаджонович





Report Page