Давлат дастури ижроси муҳокамада
Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокимлигида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Тохир Саидов, шаҳар ҳокими А.Эшанкулов, шаҳар Кенгаши депутатлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари, ёшлар етакчилари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони асосида тасдиқланган Давлат дастури ижросига бағишланган жамоатчилик мониторинги эшитуви ташкил этилди.
Йиғилишда Давлат дастури 166-бандининг ижроси бўйича “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Оҳангарон шаҳар бўлими бошлиғи Санжарбек Юсуповнинг ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, мулоқот давомида шаҳар Кенгаши депутатлари ва маҳалла фаолларининг савол ва таклифлари тингланиб, ижроси бўйича тегишли вазифалар белгиланди.