“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги Қонуни лойиҳаси

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги Қонуни лойиҳаси

MoliyaPress

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда давлат божини тўлашдан тушадиган маблағларни тўлиқ Давлат бюджетига ўтказилиши кўзда тутилди.

Бугунги кунда давлат божинининг айрим турлари бўйича тўланадиган маблағлар бюджетдан ташқари жамғармалар ва Давлат бюджети ўртасида тақсимланиб келинмоқда. Хусусан, давлат божининг баъзи турлари бўйича маблағларнинг 85 фоизигача қисми бюджет ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ўтказилади.

Ушбу лойиҳа Молия вазирлиги томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари ҳисоб-рақамларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига консолидациялаштириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг давоми ҳисобланади.

Маълумот учун: 2016 йилдаги ислоҳатлар бошлангунига қадар давлат харажатларининг ярмидан кўпроғи бюджет доирасидан ташқарида (бюджетдан ташқари жамғарма ва ҳисоб-рақамлар орқали) амалга оширилар эди.

Хозирда Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ 48 та бюджетдан ташқари жамғармалардан 23 та йириклари Давлат бюджетига консолидациялаштирилган.

Шу билан бирга, Давлат бюджетига ўтказиладиган давлат божини тўлашдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ бюджет маблағлари олувчилари ўртасида қайта тақсимланади. 


Report Page