Давлат бошқарув тизимида хусусий сектор билан ҳамкорлик кенгаймоқда: бу бизга нима беради?

Давлат бошқарув тизимида хусусий сектор билан ҳамкорлик кенгаймоқда: бу бизга нима беради?

Худоёр Мелиев, Адлия вазирлиги масъул ходими


Жамиятдаги муносабатларга ва жараёнларга давлатнинг аралашуви меъёрда ва мақбул даражада бўлиши – замон талаби. Жамият имкон қадар ўзини ўзи бошқариши ва тартибга солиши ҳам давлатни, ҳам жамиятнинг ўзини ривожлантиради. Давлатдан шароит яратиш ва кафолатлар бериш талаб қилинади, холос.

Бугунги кунда давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки даражасини камайтириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва бозорда рақобат муҳитини шакллантириш мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.

Нима эҳтиёж бор эди?

Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил ва мониторинг қилиш Адлия вазирлиги зиммасига юклатилган нисбатан янги вазифа ҳисобланади. Мазкур вазифа доирасида кейинги икки йилда вазирлик томонидан 77 та идора фаолияти ўрганилди ва таҳлил қилинди. Натижаси бўйича 17 та лойиҳа, 187 та таклиф ишлаб чиқилди.

Шуни қайд этиш керакки, пандемия барча давлатлар олдига давлат бошқарувини янада такомиллаштириш, мақбуллаштириш, самарадорлигини ошириш бўйича янги ёндошувларни ишлаб чиқиш, айрим соҳаларда иштирокини танқидий кўриш масаласини долзарб масала сифатида қўймоқда. 

Бунда давлатнинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказиш бошқарув самарадорлигини оширишда истиқболли йўналиш сифатида эътироф этилмоқда. Шуни тан олиш керакки, ушбу соҳада мамлакатимизда ечимини кутаётган бир қатор муаммолар мавжуд эди. Уларнинг сирасига иқтисодиёт тармоқларида давлат функцияларини амалга оширишда хусусий секторнинг иштироки пастлиги, давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг аниқ тартиби ҳамда зарур талаб ва шартлари белгиланмагани ва давлат органларини сақлаш харажатлари юқорилигини киритиш мумкин.

Хорижий тажрибаси

Хорижий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки даражасини камайтиришнинг энг асосий ва самарали йўлларидан бири, бу давлат функцияларини босқичма-босқич хусусий сектор субъектларига ўтказишдир.

Жаҳон миқёсида иқтисодиёти ривожланган давлатлар, яъни АҚШ, Канада, Австралия, Буюк Британия, Германия ва Сингапур – давлат функциялари хусусий секторга ўтказиш даражаси юқори мамлакатлар қаторига кирадилар.

Ушбу мамлакатларда, кўплаб давлат функциялари хусусий секторга ўтказилганлиги натижасида уларнинг ялпи ички маҳсулоти кўрсаткичи ошишига ҳам олиб келмоқда. Бунда, тадбиркорликнинг янги йўналишлари яратилиши орқали хусусий сектор томонидан янги иш ўринлари барпо этилмоқда ва бюджетга солиқлардан тушум ортмоқда. Мисол учун, AҚШ иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг 72 % хусусий сектор улушига тўғри келади.

Қарор билан нималар ўзгармоқда?

Куни кеча қабул қилинган “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор бу йўналишдаги фундаментал акт бўлди.

Қабул қилинган қарорда давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тизимини шакллантириш бўйича бир қатор муҳим қоидалар, хусусан “Давлат функциялари – бизнес учун имконият” лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилди. Улар тўғрисида умумлаштирган ҳолда қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

Биринчидан, давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг комплекс механизми жорий этилмоқда. У қуйидаги 5 та босқичдан иборат: (1) хусусий секторга ўтказиладиган функцияларни ҳар йили танлаб олиш; (2) хусусий сектор тайёрлигини таҳлил қилиш; (3) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш; (4) ўтказилган функциялар бўйича мониторинг олиб бориш; (5) давлат идораларининг штат бирликларини мақбуллаштириш.

Бунда:

давлат функциялари аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ва бошқа усуллар орқали босқичма-босқич хусусий секторга ўтказилади;

етарли миқдорда хусусий сектор субъектлари ташкил этилгунига қадар тегишли давлат функциялари давлат идоралари, муассасалари

ва ташкилотлари томонидан ҳам амалга оширилиши давом этади;

давлат функциялари ва улар бўйича таклифларни эълон қилиш

ҳамда муҳокамадан ўтказиш учун электрон майдонча ишга туширилади;

давлат функцияларининг ягона реестри шакллантирилади.

Иккинчидан, давлат бошқаруви соҳасига хусусий секторни жалб қилишнинг дастлабки 6 та йўналишлари тасдиқланди. Улар қуйидагилар:

1) кадастр ишларини бажариш соҳасида2021 йил 1 мартдан

2022 йил 31 декабрга қадар Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида

хусусий кадастр муҳандисларига кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилмоқда;

2) йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида2021 йил

1 февралдан тадбиркорлик субъектларига йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилмоқда;

3) миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш соҳасида2021 йил

1 апрелдан ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича лицензияга эга тадбиркорларга барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилмоқда;

4) транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш соҳасида2021 йил 1 февралдан тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозланган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилмоқда.

5) давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида2021 йил 1 мартдан тадбиркорлик субъектларига айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этишига рухсат берилмоқда;

6) давлат ташкилотларига хизмат кўрсатиш соҳасида2021 йил

1 июндан барча давлат ташкилотларининг ички маъмурий-хўжалик фаолиятини таъминлаш ва сақлаш бўйича функцияларини бажариш тўлиқ хусусий секторга ўтказилмоқда.

Учинчидан, давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг институционал асоси белгилаб берилди. Мазкур масала билан тизимли ва изчил шуғулланиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тузилмасида Хусусий секторни таҳлил қилиш ва ривожлантириш бошқармаси ташкил этиш ва унинг вазифалари белгиланди.

Тўртинчидан, давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этишни ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади. Тасдиқланган “йўл харита”да 15 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқиш назарда тутилган. Жумладан, 2021 йилда “Тадбиркорлик

ва профессионал фаолият субъектларини ўз-ўзини тартибга солиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунга давлатнинг тадбиркорлик фаолиятида иштирокини чеклашнинг асосий тамойилларини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрланади. Ҳукумат томонидан “Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланади.

Бу бизга нима беради?

Қарорнинг амалга ошириш натижасида бозор шароитида рақобатни янада ривожлантириш, тадбиркорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришга қўшимча имкониятлар яратиш, аҳолига хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга, давлат бюджети харажатларини мақбуллаштиришга олиб келади.

Ўз навбатида, давлат органларига хос бўлмаган функцияларнинг хусусий секторга ўтказилиши натижасида бўшаган молиявий ва бошқа ресурсларни Ҳукумат ўз олдига қўйган стратегик аҳамиятга эга вазифаларни бажаришга йўналтириш имкониятига эга бўлади.

Худоёр Мелиев

Адлия вазирлиги масъул ходими


Report Page