Давлат акция пакетлари фонд биржаси савдолари орқали сотилмоқда ...

Давлат акция пакетлари фонд биржаси савдолари орқали сотилмоқда ...

Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4300-сонли қарорига мувофиқ акциядорлик жамиятлари устав капиталидаги давлат акция пакетларининг сотилиши белгиланган бўлиб, унга кўра Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан акция пакетларини тасарруф этиш бўйича тегишли буйруқлари қабул қилинган.
Унга мувофиқ акциядорлик жамиятлари устав капиталидаги давлат акциялари биржа ва биржадан ташқари савдоларга чиқарилиши белгиланган.

Давлат акция пакетларини сотиб олиш истагида бўлган барча ишбилармон тадбиркорларни биржа ва биржадан ташқари савдоларга таклиф этиб қоламиз.

Шунингдек, давлат акция пакетларини биржа ва биржадан ташқари савдоларда сотиб олиш тартиби бўйича барча қизиқтирган саволларни Агентликнинг инвестиция воситачиси ҳисобланган “Mulk Sarmoya Brokerlik Uyi” АЖга мурожаат қилиш орқали билиб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.





Report Page