Давергеодезкадастр қўмитаси маълум қилади – КОРРУПЦИЯ!

Давергеодезкадастр қўмитаси маълум қилади – КОРРУПЦИЯ!


Яқинда ижтимоий тармоқлар орқали Давергеодезкадастр қўмитаси раисига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконини берувчи телеграм бот канал ишга туширилган бўлиб, унга келиб тушаётган мурожаатлар асосида фуқаро ва тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилмоқда.

Мурожаатларни ўрганиш жараёнида лавозимини суистеъмол қилиб, вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошаётган, бу соҳада халққа хизмат қилиш эмас балки бошқа мақсадда юрган раҳбар ва ходимлар яққол билиниб қолмоқда.

Фарғона вилоятида 5 та, Наманган вилоятида 11 та, Жиззах вилоятида 1 та ҳамда Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий марказининг 1 та ЖАМИ 18 нафар раҳбар ва ходимлар ишида кўплаб камчиликларга йўл қўйганлиги учун лавозимидан озод этилди.

Улар орасида куни кеча Фарғонада бино ва иншоотларга кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилган Тошлоқ туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассиси, Ўзбек давлат ер тузиш-илмий лойиҳалаш институти “Ўздаверлойиҳа” Фарғона филиали муҳандиси ҳам бор.

Статистика: охирги 15 кун ичида Давергеодезкатадастр қўмитаси тизимидаги 34 та раҳбар ва ходимлар лавозимидан озод этилди.

Коррупцион ҳолатлар қаердан ва қандай қилиб келиб чиқаётганини халқимиз, айнан Сиз яхши биласиз. Шу сабабли яна бир бор Сизларга мурожаат қилмоқчимиз.

Ҳурматли фуқароларимиз ҳамда тадбиркорларимиз! Агарда Сиз бизнинг хизматларимиздан фойдаланишда муаммо ёки коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз, бизга (телеграм бот @ygkuzbot, электрон почта 01@ygk.uz) хабар беринг! 



Report Page