Дастлабки тезкор мониторингда газ тўлдириш шахобчаларининг 71 фоизида (1 064 та ҳолатда) 3750 сўм нархлар сақланиб қолганини аниқланди
АОКАда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қарабаев иштирокида ўтказилган брифингда автомобилларга газ тўлдириш станцияларида сотилаётган метан ва суюлтирилган (пропан) газ нархларини барқарорлигини таъминлаш мақсадида қўлланиладиган назорат механизмлари бўйича маълумот берилди:
Бугунги брифингда биз Автомобилларга газ тўлдириш станцияларида сотилаётган метан ва суюлтирилган (пропан) газ нархларини барқарорлигини таъминлаш мақсадида қўлланиладиган назорат механизмлари бўйича маълумот бериб ўтамиз.
Давлатимиз Раҳбари томонидан метан гази нархларининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича Рақобат қўмитаси, Бош прокуратура ва Энергетика вазирлиги бир қатор топширқлар берилди.
Метан гази нархларини барқарорлигини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида (АГТКШ) чакана нархларини тизимли мониторинг йўлга қўйилди.
Жумладан, газ шохобчаларида сотилаётган метан газ маҳсулотининг нархларини тезкорлик билан аниқлаш мақсадида идоралараро электрон ахборот алмашинуви тизими орқали онлайн режимда ҳамда бевосита жойига чиққан ҳолда ҳар бир метан газ тўлдириш шахобчасини ўрганилади ва қўлланилаётган нархлар аниқланади.
Бундан ташқари, нархларни ассосиз оширилмаслиги юзасидан ҳар бир газ тўлдириш станцияларида профилактика ишлари, тушинтириш олиб борилади ва огоҳлантиришлар берилади.
Нарх чеклови бекор қилингандан сўнг Қўмита томонидан республика бўйича 1450 та газ тўлдириш шахобчаларида сотилаётган метан газининг чакана нархларининг дастлабки тезкор мониторинги ўтказилди, ва унинг натижаларига кўра, газ тўлдириш шахобчаларининг 71 фоизида (1 064 та ҳолатда) 3 750 сўм нархлар сақланиб қолаётганлиги, 25 фоизида (370 та ҳолатда) нархлар 3800-3950 сўмгача ташкил этганлиги аниқланди, қолган 4 фоизи иш фаолиятида эмаслиги аниқланди.
Бугунги кунда, метан гази нархларининг кескин ошишига сабаб бўлувчи омиллар мавжуд эмас.
Ўз навбатида, Рақобат қўмитасида газ тўлдириш шахобчалари ўртасидаги келишиб қилинган ҳаракатлар ёки ўз устун музокара кучини суиистеъмол қилиш натижасида нархларни асоссиз ошириш ҳолатлари аниқлангда, ушбу хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан нархларни тушириш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилади ҳамда молиявий жарималар қўлланилиши мумкин.
Бундан ташқари, пропан гази маҳсулоти нархлари ўрганилганда 20 фоиз газ тўлдириш шаҳобчаларида нархлар 5500 сўмни, 65 фоизида 5500-6000 сўм оралиқда эканлиги, 5 фоизи 6500 сўм, ва 10 фоизи иш фаолиятида эмаслиги аниқланди.
Шу билан бирга, Қўмита томонидан биржа савдоларида пропан маҳсулотининг нархаларига таъсир этувчи омиллар ўрганилмоқда ва ишлаб чиқарувчилар томонидан нарх манипуляциялари ва бошқа рақобатга зид ҳаракатлар аниқланганда уларга нисбатан таъсирчан ҳуқуқий чоралар қўлланилади.
Бугунги кунда, “Рақобат тўғрисидаги” Қонун ҳужжатларида барча мана шундай қонунга ҳилоф ҳолатларни олдини олишга қаратилган механизмлар ва ҳуқуқий воситалар етарли даражада белгиланган.
Рақобат қўмитаси метан ва пропан гази нархлари устидан таъсирчан мониторингни давом этади ва мониторинг натижалари жамоатчиликка доимий тарзда етказиб борилади.