«Daryo.uz» мавзусига муносабат

«Daryo.uz» мавзусига муносабат


2021 йилнинг 28 декабрь санасида Daryo.uz сайтида Тошкент метрополитенининг йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати қай даражада эканлиги ҳақида мақола чиқарилди.

Ҳаммага маълумки, бирор йўналишда тармоқлар кенгайгани сари унга бўлган талаб ҳам ошиб бораверади. Бунга биргина мисол, Тошкент метрополитенига янги йўналиш қўшилгани ва янги бекатлар бино қилингани орқали йўловчилар оқимининг тобора ошиб бораётганидир. Бу борада рақамларга мурожаат этадиган бўлсак метрополитендан 2019 йил бир кунда ўртача 200-220 минг йўловчи фойдаланган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 380-420 мингни ташкил этмоқда. Йўловчилар оқими кўп бўлгани сабаб 2022 йилда яна 14 та ҳаракат таркиби ҳарид қилиниши назарда тутилган.

Метрода йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларга қулайликлар яратиш борасидаги такомиллаштирилаётган ишлар:

2021 йил 16 октябрьда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5260 «Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорига асосан метрополитеннинг фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Бунда метрополитен инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда ҳаракат таркибларини босқичма-босқич янгилаш, эскирган ҳаракат таркибларини капитал таъмирлаш борасида аниқ режалар белгиланган. Хозирда метро вагонларидаги техник носозликлар борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, камчиликлари ўз вақтида бартараф этилмоқда. Сабаби ҳар бир йўловчи ҳаёти олтинга тенгдир. Жумладан, Метрополитенда ҳаракат хавфсизлик тизимини такомиллаштириш орқали йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлиги даражасини оширишда замонавий билимга эга кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш орқали соҳани малакали кадрлар билан таъминлашда Олий таълим муассасаларида метрополитен ишчи ходимларини малакасини ошириш ишлари ташкил этилди;

Тошкент метрополитенида йўловчиларга сифатли ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5260-сонли Қарори асосида метро бекатларида йўл кўрсаткичини замонавий дизайн асосида босқичма босқич алмаштириш ишлари белгиланган. Айни кунларда йўл кўрсаткичлари меъёрий лойиҳа хужжатлари асосида ўрнатилган.

Ер ости бекатларида киши соғлиғига таъсир кўрсатувчи босим борлигини инобатга олган ҳолда барча бекат навбатчилари биринчи ёрдам кўрсатиш маълумотига эга ва барча бекатларда биринчи ёрдам кўрсатиш учун дори воситалари билан таъминланган. Бундан ташқари, зарур вақтларда тез ёрдам ишчи ходимлари чақиртирилади, метрополитеннинг «Пахтакор» ва «Минг Ўрик» бекатларида тиббий пунктлар мавжуд.

Шуни таъкидлаш жоизки, Токио метрополитенида 300 га яқин метро бекатлари мавжуд бўлиб, умумий узунлиги эса 300 кмдан ортиқ. Токио метросидан фойдаланувчи йўловчилар бир манзилдан бошқа бир манзилга бориши учун ўрта ҳисобда 2-3 соат давомида метро хизматидан фойдаланишади.Шу сабабдан Токио метрополитенида она ва бола хонаси, ҳожатхона мавжуд. Шунингдек, дунёнинг аксарият метрополитенларида ҳозирги кунда ҳожатхона ҳамда она ва бола хоналари мавжуд эмас (манба:Wikipedia.org). Шу қаторда Тошкент метрополитенида ҳам хожатхона, она ва бола хоналари қурилмаган. Жумладан, йўловчилар энг узоқ манзилга ўрта ҳисобда 40-50 дақиқа атрофида етиб боришади. Бироқ, шунга қарамай меъёрий лойиҳа хужжатларига ўзгартиришлар киритилган ҳолатда “Чилонзор” метро бекатида тажриба тариқасида ҳожатхона қуриш ишлари олиб борилмоқда, агарда бу ўзини оқласа бошқа бекатларда ҳам амалда тадбиқ этилиши кўзда тутилган. Янги қурилаётган метро бекатларида эса йўловчилар учун қатор қулайликлар мавжуд бўлиши лойиҳалаштирилган.

Ер усти метро бекатларида имконияти чекланган йўловчилар фойдаланиши мумкин бўлган лифтлар ўрнатилгани кўпчиликка маълум. Лифтлардан асосан кексалар, ҳомиладор аёллар, ёш болали ва ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши белгиланган. Бекатлардаги мавжуд лифтлар ва эскалаторларни бир маромда ишлашини ташкил қилиш ва назорат ўрнатиш борасида метрополитен ходимлари орасида доимий навбатчилик йўлга кўйилган. Ҳозирги кунда барча Ер усти метро бекатларида мавжуд лифтлар соз холда ишлаб, юқорида кўрсатилган тоифадаги йўловчиларга хеч қандай чекловларсиз хизмат кўрсатмоқда;

Қайд этиш лозимки, 2020 йилдан Тошкент метрополитенида Автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилиб, йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида, транспорт ва имтиёзли карталар амалда татбиқ этилди. Карталарни метрополитен бекат кассаларидан ва махсус картамотлардан ҳарид қилиш имконияти мавжуд. Карталарнинг фойдаланиш муддати 3 йил этиб белгиланган. Бу борада қўшимча маълумотлар АТТО.uz сайтида мавжуд. Бундан ташқари, Тошкент шаҳар меҳмонлари ва метрополитен хизматидан кам фойдаланувчи йўловчиларга бир марталик QR кодли чипталар жорий қилинган. Ижтимоий тармоқда ўтказилаётга махсус сўровнома натижалари асосида 2022 йил март ойидан фақат метрода имтиёзли юришни кафолатлайлиган ойлик карталари (юқоридаги тўлов тизимларига қўшимча) жорий этилиши режалаштирилган ва бу орқали кассалар олдидаги тирбандликларни бартараф этиш кўзланган.

Шу ўринда, Тошкент метрополитенида мавжуд бўлган камчиликларни кўрсатиб бера олган Daryo.uz журналисти Севара Мирзараҳимовага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, 2022 йил 3 январь санасидан бошлаб «Тошкент метрополитени» ДУК томонидан фуқаролар мурожаатлари ва таклифлари учун махсус Telegram bot ишга тушди.

@TaklifhamdamurojaatlaruchunBot

Report Page