Дарсликларсиз KPI

Дарсликларсиз KPI


Мақсадни аниқ шакллантирмасдан туриб унга етишганлик даражасига баҳо бериш қийин. Мантиқан, бизнес рентабеллилигини баҳолаш учун аниқ кўзланган режалар бўлиши керак.


KPI - Key Performance Indicators ни англатиб, самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари сифатида таржима қилинади. Улар бизнес хусусиятларидан келиб чиқан ҳолда турлича бўлади.

Улардан фойда борми?

• Бевосита даромадга таъсир қилади. Боз устига мисли кўрилмаган чўққиларни забт этиш учун сочингизни юлишингиз шарт эмас. Баъзида ўртача чек ҳажмини ошириш учун арзимас ҳаракатларни амалга ошириш ва йиллик даромадга сезиларли миқдорда қўшимча қўшилганини ҳис қилиш мумкин.

• Вазиятни тушунтириб, ҳамманинг ҳаётини енгиллаштиришади. Даромад олиш жараёнини таркибий қисмларга бўлиб чиқсак қайси кўрсаткичлар асосий экани ва улар учун кимлар жавобгар эканини билишимиз мумкин.

Key Performance Indicators ни жорий этишда илмий жиҳатдан ёндошув компания тизимига сайқал бериш ва барча бизнес-жараёнларини тартибга солишни тавсия этади. Аммо, сиз бу ишни бажаргунингизча бир-икки йил ўтади. Кичик бизнес учун бу катта муддат. Шу боис:

Даромадга таъсир кўрсатувчи асосий усулларни мантиқий йўл билан топиш мумкин. Сиз мева сотасиз, демак, сиз учун ўртача чек ҳажми жуда муҳим. Сизнинг Интернет-дўконингиз бор, демак, даромад клик ва ўзгартишларга боғлиқ.

Кейин эса кимдир ушбу кўрсаткичга жавоб қайтариши керак.

Ходимлар мотивациясининг содда ва тушунарли тизимини шундай ўйлаб топиш керакки, исталган пайтда ходимлар ўз меҳнатлари самарасини кўра олишлари ва баҳолашлари, бу ойда қандайдир ютуққа эришганларми ёки янада яхшироқ ҳаракат қилишлари керакми, шуни тушуниб олишлари керак. 

Буни ҳаммасини ишга жорий этиш.

Ҳодимлар ва KPI самарадорлигини кузатиб бориш;

Зарурат туғилганда мотивация тизими ва кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш.


https://t.me/Hack_the_biz


Report Page