Дарахт кесар жаримага тортилди

Дарахт кесар жаримага тортилди

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 22 ноябр куни Термиз туманида тунги рейд тадбирлари ўтказилди. 

Ўтказилган рейд тадбирлари давомида Термиз туманнинг “Янгиобод” маҳалласига қарашли “Отчопар” ҳудудида тунги соат 19:30 да Ангор туман “Навшаҳар” маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Жга тегишли бўлган ЗИЛ-130 русумли давлат рақами 75 R 945 NA юк автомашинаси ҳамда Ангор туман “Навшаҳар” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Қга тегишли бўлган ЗИЛ-130 русумли давлат рақами 75 О 192 GA юк автомашинасига чинор ва гужум дарахтларнинг тана ва шох-шабаларини ортиб олиб кетаётган ва ҳолати аниқланиб давлат инспекторлари тамонидан тўхтатиб қолинди. Ушбу дарахтлар кесилган жой худудига аниқлик киритиш мақсадида юклар Термиз туманида жойлашган UZYNESHTRANSга қарашли омборхона худудига вақтинчалик сақлаш учун олиб бориб жойлаштирилди.

Ноқонуний кесиб олинган Чинор ва Гужум дарахтлари билан боғлик бўлган ҳудуд ер майдони Термиз туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг 24.11.2021 йил кунидаги 01/31-193-сонли хатида баён этилишича хўжалик харитасининг 6-дала контуридаги ерлар ҳозирги кунда туман ҳокимлиги захира фондида эканлиги аниқланди.

Ўрганишда Термиз шаҳар Бирдамлик кўчасида яшовчи фуқаро К.Б жорий йил 22 октябр куни Термиз туманидаги Ягона дарча орқали ўз ҳудудида ўсувчанлигини йўқотган мевали дарахтларни кесиб олиш ҳақидаги мурожаати 2021 йил 25 октябрда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Термиз туман инспекцияси давлат инспектори томонидан ўрганилганда ҳудудда 11 туп олма дарахтлари қуриб қолганлиги қайд этилган ва ҳолатлар фотосуратга олинган бироқ фуқаро К.Б томонидан эса ўзига тегишли бўлмаган ҳудудда мавжуд бўлган 9 туп чинор 4 туп гужум дарахтларни кесиб олинганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-модда 1-қисми билан базавий хисоблаш миқдорининг 5 баробари 1 350 000 сўм миқдорида жарима ва 24 057 000 сўм ўсимлик дунёсига етказилган зарар белгиланди.

Report Page