Дарахт кўчатини экишда нималарга эътибор бериш керак?

Дарахт кўчатини экишда нималарга эътибор бериш керак?


Анъанага кўра, илк баҳорда Ўзбекистонда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошланади. Бундай пайтда дарахт кўчатларини танлаш, тупроқни тўғри тайёрлаш ва суғориш бўйича тавсиялар қўл келади. "Indigo" ННТ раҳбари Павел Волков ана шундай тавсиялари билан бўлишди.

Кўчатни қандай танлаш керак?

Дарахт кўчатини экиш учун энг яхши вақт бу – эрта баҳор. Ер исинганда, ўсимликларда вегетация жараёни бошланади, улар қиш уйқусидан ёки дам олиш ҳолатидан уйғонади. Илдиз тизимининг тупроқ билан ўзаро таъсир жараёни, одатда, ҳафтадан бир ойгача давом этади. Ва, шунинг учун дарахтларни ҳали уйғонмаган ёки уйғониш даврида кўчириб ўтказиш яхшироқ. Чунки озуқа моддалари ва сув билан таъминланиши керак бўлган барглар, гуллар, мевалар бўлмайди.  Новданинг ўзи бўлса, камроқ озуқа талаб қилади.

Дарахтлар ҳудди одамлар каби турлича: бақувват, ўртача, юмшоқроқ ва инжиқ. Бақувват дарахт турларига софора, оқ тут, тол, қарағай, дуб, чинор, арча, ёнғоқ кабиларни, ўртача турларига каштан, лола, игнабаргли, акация кабиларни, юмшоқроқ турларига эса қайин, арча, магнолия ва бошқаларни киритиш мумкин.

Кўчатни танлашда, айниқса, ҳудуддан ва сув бор-йўқлигидан келиб чиқиш тавсия этилади. Шуни ёдда тутиш керакки, дарахтнинг барглари ва барг ҳажми қанчалик катта бўлса, дарахтлар шунчалик кўп сув ва бошқа озиқ моддаларга муҳтож бўлади. Барглар ҳажми қанчалик кичик бўлса, уларга камроқ сув керак бўлади. Бу қоида барча ўсимликлар учун амал қилади, чунки намликнинг буғланиши асосан барглар юзасидан содир бўлади.

Озуқа моддалари ва сув танқислигига эга бўлган тупроқларда кучли тур яни кичик баргли ва бардошли илдиз тизимига эга бўлган дарахтлар экиш керак. Маҳаллий турларга ёки бу ерда узоқ вақт давомида иқлимлаштирилган ва ўзини яхши кўрсатган турларга устунлик берилган яхши.

Мен игнабаргли, баргли, мевали дарахтларни ажратмайман. Ҳар бирининг ижобий ва салбий томонлари бор. Мен бир хилликка қаршиман. Аралаш ўрмонлар ва ўрмон плантациялари ҳар доим моно ўрмонларга қараганда кўпроқ вазифа бажаради, шунингдек, зараркунанда ҳашаротлар ва бошқа патогенларга камроқ сезгир.

"Кўчат экиш қўлланмаси" китобидан

Ерни қандай тайёрлаш керак?

Яхши ер бу – дарахтни кўчириш ёки экиш пайтида илдиз отиш учун керак бўлган асосий нарса. Бунинг учун, аралашмада 30 фоиз қум (фракцияси қанчалик катта бўлса, шунча яхши, унда юпқа илдиз тизими тезроқ ривожланади ва сув турғун бўлмайди) 30 фоизи биогумус - дарахтлар ундан органик озуқа олади, 40 фоизи тупроқ – ундан ўсимликлар минерал моддаларни олади. Ушбу аралашмага қипиқ, барглар ҳамда оз миқдорда кул қўшилиши мумкин.

Тупроқ аралашмаси универсал бўлиши мумкин, аммо мақсадингизга қараб турли қўшимчалар билан бойитса бўлади. Биогумус гўнг билан алмаштирилиши мумкин, лекин яхши чиригани бўлиши керак.

Экиладиган ерни кузда олдиндан тайёрлаб қўйилса, мақсадга мувофиқ. Бундай ҳолда ер яхшироқ қабул қилади. Тупроқ ҳам тирик бўлади. У миллионлаб микроорганизмларни, шу жумладан минераллар ва органик моддаларни ҳазм бўладиган шаклларга айлантирадиганларни ўз ичига олади.

"Кўчат экиш қўлланмаси" китобидан

Қандай суғориш керак?

Кўчат экилгач, дарҳол кўп миқдорда суғориш керак. Бир соатдан кейин такрорлаш мумкин. Кейин ер ёки тупроқ аралашмаси илдизларни маҳкам ўраб олади, илдиз тизими билан ўзаро таъсир қилиш жараёни тезроқ содир бўлади.

Экилиб бўлгандан сўнг, ҳар икки ҳафта давомида кундузи, кечқурун кўп-кўп суғориш тавсия этилади, бу илдиз отиш жараёнини сезиларли даражада яхшилайди. Кейинчалик, дарахт ўсишни бошлагани аниқ бўлганда, суғоришни камайтириш мумкин.

Илдиз тизими дарахтнинг нормал ҳаёт жараёни учун энг муҳим қисми эканлигини тушунишингиз керак. Дарахт кесилганда ҳам, илдиз тизими зарар кўрмаган бўлса, унда кўплаб куртаклари бор. Ва бу куртаклар янги кўчатларга қараганда анча тезроқ ўсади.

Бир марталик суғориш учун сув миқдори ҳисобига сиз дарахтнинг ҳолатига амал қилишингиз керак. Агар барглар сарғайган бўлса, суғориш етарли бўлмаганини билдиради. Намлик етишмаса дарахтлар, биринчи навбатда, гуллар ва мевалардан, кейин барглардан халос бўлади. Бу – табиат қонуни.

"Кўчат экиш қўлланмаси" китобидан

"Юксалиш" ҳаракатининг Фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик бўлими бош координатори Саида Мустафаева ёзиб олди.

Report Page