"Дарахт экинг - сайёра билан нафас олинг!" экологик акцияси

"Дарахт экинг - сайёра билан нафас олинг!" экологик акцияси


Кўплаб маълумотлар шуни кўрсатадики, дастлаб ер атмосферасида жуда катта миқдордаги карбонат ангидрид мавжуд бўлиб унда эркин кислород деярли бўлмаган. Аста-секин, бир неча миллиард йил ўтгач, яшил ўсимликларнинг фаолияти натижасида атмосфера таркиби тубдан ўзгарди.

Сайёрамизда жуда кўп миқдорда (ҳажми бўйича 21%) эркин кислород пайдо бўлди, озон қатлами шакланди ва карбонат ангидрид деярли йўқола бошлади.

Шундай қилиб, бугунги кунда ер юзида юзага келган иқлим ўсимликлар фаолияти натижаси деб таҳмин қилишимиз мумкин.

Авваллари қум ва тузхок ер ҳукмрон бўлган Қоровулбозор ҳудудининг табиати ноёбдир. Куруқ шамол кечаю кундуз бутун чўл бўйлаб чанг тарқатган ва жазирама офтоб барча тирик жонзотларни қириб юборган. Натижадан саҳро ўртасидаги воҳага айланган шаҳарча пайдо бўлди.

Ҳар йили Қоровулбозор аҳолиси дарахт кўчатлари ўтқазади, ободонлаштириш ишлари билан шуғулланади ва шу билан бирга шаҳар микроиқлимини яхшилайди.

Боғдорчилик анънасини давом эттириб, 8 февраль куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари "Дарахт экинг - сайёра билан нафас олинг!" экологик шиори остида "Яшил сайёра" акциясини ўтказдилар.

Шаҳарчани ободонлаштириш эко-акцияда нафақат Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишчилари, балки, "Нефтчи" шаҳарчасидаги тиббиёт - санитария қисми ходимлари, 99265-сонли ҳарбий қисм хизматчилари, 5-сонли болалар боғчасининг ўқитувчилари ва Ёшлар иттифқи БНҚИЗ бошланғич ташкилотнинг кўнгилли аъзолари қатнашди.

Меҳнат фаҳрийларига алоҳида эътибор қаратилди. Уларнинг ҳовли - жойларини ободонлаштиришга ёрдам кўрсатилди.

Махсус техникани жалб қилган ҳолда шаҳарча ҳудудини чиқиндилардан тозалаш бўйича ҳам жуда кўп ишлар амалга оширилди.

Ушбу экологик акция атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, табиатни асраб-авайлаш, ҳаво, сув ва тупроқ ифлосланишининг олдини олиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етказмаслик туйғуларини шаклинтиришга қаратилди.


Ахборот хизмати

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ


Report Page