Данғара туманидаги собиқ Меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига уй жой топширилди

Данғара туманидаги собиқ Меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига уй жой топширилди

MA-News

Меҳрибонлик уйини битирсамда уй-жойим йўқ шу кунга қадар коллеж ётоқхонасида яшаб келдим. Миллий гвардия харбийлари келиб турар жойимни кўрди ва уй жой олишга тавсия этди. Орада Россияга ҳам бориб онамни изладим. Топганимда у мени тан олмади. Оғир бўлди....Мен, отам Президент Жаноби олийлари Шавкат Миромоновичдан чексиз миннатдорман. Ўзбекистон халқи, давлати мени камол топтирди. Юртбошимиз олиб бораётган, инсон қадрига асосланган одилона сиёсатлари сабаб, бахтиёр кунларга эришдим. Очиқ айтаман бу кунга қадар уй жойли бўласан деб нечтасидан ички куёвликка таклиф тушди... Унамадим. Бугун ватан ичра Ватанимга эга бўлдим. Энди режаларим бошқача. Президент ва вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбаевичга, Миллий гвардия ходимларига алоҳида раҳмат-дейди Ихтиёрбек Ботиров.

Дарҳақиқат, Фарғонада Миллий гвардия харбийлари Президент қарорларини ўз муддатида "Бурч Садоқат Жасорат" шиоридан оғишмай ижро этаётгани қувонарлидир.


Report Page