“Дамас” билан “Исузу” тўқнашуви

“Дамас” билан “Исузу” тўқнашуви

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 29 август куни соат 17:30ларда Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани “Наврўз” МФЙда яшаган 52 ёшли А.А.бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасини “Тегирмон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Учқўрғон-Хақулобод” йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлнинг қарама-қарши томонига ағдарилган вақтида шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Андижон вилоятида яшовчи 24 ёшли С.М. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси А.А. жароҳат олиб воқеа жойида, унинг икки нафар йўловчилари эса касалхонага олиб келинганида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page