Далада кеч очилган пахта териб олиниб, қабул масканига топширилди

Далада кеч очилган пахта териб олиниб, қабул масканига топширилди

Buxoro.uz

Ижтимоий тармоқларда Пешкў тумани “Туркистон” МФЙда Миршод Ибрагимов раҳбарлик қилаётган "BOBOYI DEHQON-2018" фермер хўжалиги даласида пахта ҳосилини тўлиқ териб олинмаганли ҳақида маълумот билан бирга фотосуратлар пайдо бўлганди.

Мазкур ҳолат туман ҳокимининг қишлоқ ва сув   хўжалиги бўйича ўринбосари Бобур Ҳалимов бошчилигида тузилган ишчи гуруҳи томонидан жойида ўрганилди. 

Ижтимоий тармоқда келтирилишича, “Туркистон” МФЙда фаолият юритган "BOBOYI DEHQON-2018" фермер хўжалигига тегишли экин ерлари шу йил бошида, январь ойида хўжалик раҳбари Миршод Ибрагимовнинг аризасига мувофиқ туман захирасига топширилган. Айни кунда мазкур пахта майдони “Нур Яхши” фермер хўжалигига тегишли эканлиги аниқланди. 

Маълум бўлишича, “Нур яхши” фермер хўжалиги томонидан жорий деҳқончилик йилида 47,3 гектар майдонда пахта ҳосили етиштирилган бўлиб, йиғим-терим мавсумида хўжалик давлат шартнома режасига мувофиқ 121,2 тонна ўрнига, давлатга 135,3 тонна пахта ҳосилини топширган. Бу борада фермер хўжалиги пахтани қайта ишлаш ва тайёрлов корхоналари билан тузилган шартномани 111,6 фоизга бажарган.

Дарҳақиқат, фермер даласидаги очилмай қолган пахта кўсаклари об-ҳаво мўътадиллашган, ҳарорат кўтарилган кунлари очилгани маълум бўлди. Шу боисдан, 26-27 ноябрь кунлари фермер хўжалиги ишчилари томонидан далада очилган пахта ҳосили йиғиб-териб олиниб, 4,2 тонна “оқ олтин” қабул масканига топширилди.

Дарвоқе, ижтимоий тармоқларда тарқатилган “Миршод Ибрагимов 2017 йилдан бери Пешкў туман ҳокими лавозимида ишлаётган Амрилло Назаровнинг ўғли экан” деган гап тўғри маълумот. Унинг ўша айтилган “Туркистон” ҳудудида ерлари ҳам бўлган аввалги йил. Бироқ 2020 йил ушбу ерлар туман ҳокимлиги захирасига олиниб, ҳозирги кунда "Ғанишер Алишер" фермер хўжалиги ихтиёрига берилган.

Пешкў тумани ҳокимлиги матбуот хизмати 

Report Page