Дала майдонидаги ёнғин

Дала майдонидаги ёнғин

Ички ишлар вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида жорий йил 7 июнь куни соат 05.53ларда Саранча элати Амударё МФЙ ҳудудида жойлашган дала майдонида Нукус шаҳрида яшовчи Ю.Б.га тегишли 1500 дона пресс сомонлар ғарамида ёнғин бўлиб, ёнғин ўчирилгач дала майдоннинг 70 кв.м майдонида 500 дона пресс сомонлар тўлиқ ёниб зарар кўрганлиги аниқланган.

Ёнғин ўчирилгач Нукус шаҳар Саранча элати Амударё маҳалласида яшаган 57 ёшли Г.Т.исмли аёлнинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page