ДУТОР ТОРЛАРИ ЖАРАНГ СОЧГАНДА

ДУТОР ТОРЛАРИ ЖАРАНГ СОЧГАНДА


У 1989 йилда у Ҳамза номидаги Тошкент давлат билим юртининг дутор синфига ўқишга кирди. Бу ерда у нафақат ижрочилик маҳоратини, балки саҳна маданияти ва педагогик тажрибани ҳам эгаллади. 1993 йилда билим юртини муваффақиятли тамомлаб, ўша йилиёқ 13-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида меҳнат фаолиятини бошлади.

Мана, орадан ўттиз йилдан ортиқ вақт ўтди. Фарида опа ҳануз шу масканда ёш истеъдод эгаларига дутор сирларини ўргатиб келмоқда. Унинг шогирдлари турли танлов ва тадбирларда фаол қатнашиб, устоз ва мактаблари шаънини муносиб ҳимоя қилиб келишмоқда.

“Бу касбни танлашимга устозимга бўлган ҳавасим сабаб бўлган”, — дейди Фарида Маҳаматова самимий табассум билан.

Дарҳақиқат, устозга эргашиб танланган йўл бугун ўзи учун ҳам ибратли устозлик мақомига айланган. Ота-онасининг мусиқага бўлган муҳаббати ҳам унинг қалбида санъатга чексиз меҳр уйғотган. “Уларга минг марта раҳмат десам ҳам кам”, — дея таъкидлайди у.

Фарида опанинг ҳаёт йўли бир ҳақиқатни яна бир бор исботлайди: агар инсон касбини қалбан севса, меҳнати самарали, умри мазмунли бўлади. Дутор садоси эса унинг ҳаётида нафақат куй, балки тақдир оҳангига айланган.

Бугун ҳам мусиқа синфхонасида дутор торлари жаранг сочади. Бу жаранг ортида эса фидойилик, сабр ва санъатга садоқат мужассам. Фарида опа каби устозлар бор экан, миллий чолғуларимизнинг овози ҳеч қачон сўнмайди.

 

Умида АБДУҲАКИМОВА.

 


Report Page