DURRANI ZARRA: ҚАДИМИЙ БУХОРО ЧЕКСИЗ МУҲАББАТ ВА ҲАЙРАТИМИЗГА САЗОВОР БЎЛДИ!

DURRANI ZARRA: ҚАДИМИЙ БУХОРО ЧЕКСИЗ МУҲАББАТ ВА ҲАЙРАТИМИЗГА САЗОВОР БЎЛДИ!

Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти

Куни-кеча вилоятимизда меҳмон бўлган дунёнинг 40 дан зиёд мамлакатидан ташриф буюрган истеъдодли, ёш блогерларнинг ҳар бири ўз йўналишида аудиторияси қарийб 1 миллиард кишини қамраб олган бўлиб, улар айни дамда ҳам Бухородан олга таассуротлари ҳақидаги ажойиб постларни ўз обуначиларига ҳавола этмоқдалар.

@bux_turizm

Канададан ташриф буюрган миллионлаб обуначиларига эга машҳур Durrani Zarra блогернинг таассуротлари билан  ўртоқлашганимизда “Бизни илиқ кутиб олган ва, ишонч билдирган Саида Мирзиёева таъкидлаганидек, ҳақиқатдан ҳам юртингиз бугунги кунда – юқори суратлар билан ривожланаётган туристик мамлакатлардан бири ва саёҳат қилиш учун жуда ажойиб ўлка экан. Ушбу қадимий ва Ипак йўли юрагида жойлашган заминда амалга оширган саёҳатимиз чиндан ҳам жуда-жуда ҳайратланарли, ҳаяжонга тўла, унутилмас ва завқли ўтгани билан барчамизнинг ёдимизда қолади.

@bux_turizm

Айниқса, Бухоронинг ҳам хорижликлар диққатига сазовор бир-биридан жозибадор тарихий-меъморчилик обидалари бизни ўзига мафтун этиб, муҳаббатимизга сазовор бўлди. Шунингдек, табиатингиз жуда гўзаллигини, одамларингиз эса меҳмондўст ва очиқкўнгиллигини ҳамда мазали таомлар, саховатли она заминингиз мева ва сабзавотларининг тоти хотирамизда муҳрланади. Ҳаттоки, саёҳатимиз эрта тугаётгани мазкур эртакнамо шаҳар ҳуснига тўймаганимиз учун яқинда қайта ташриф буюришни режа қилдим. Қолаверса, Ўзбекистонни жаҳон саҳнасига олиб чиқишда бир қатор ишлар амалга оширилаётган айни даврда бунга бизнинг ҳам ҳиссамиз қўшилиши калбларимизда фахр уйғотади” – дейди, ҳайрат ва чексиз муҳаббат билан!

@bux_turizm
@bux_turizm

Барча ташкилотчилар томонидан ҳам меҳмонларга ташриф давомида Бухоро ҳақидаги бой таассуротларини кенг ёритиб борганликлари учун бағоятда миннатдорлик билдиришди.  

@bux_turizm
@bux_turizm
@bux_turizm
@bux_turizm
@bux_turizm
@bux_turizm
Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

📌 Аъзо бўлинг: @bux_turizm

Report Page