Сирдарё вилояти Давлат санитария эпидемиология назорат бошқармаси ОГОҲЛАНТИРАДИ !!!

Сирдарё вилояти Давлат санитария эпидемиология назорат бошқармаси ОГОҲЛАНТИРАДИ !!!


Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Хурматли ЮРТДОШЛАР !!!

Хозирги кунда бутун дунёда СОVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият мураккаблигича сақланмоқда. Хусусан Республикамизда хам Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 23 мартдаги №176-сонли қарори, Республика Махсус комиссиясининг қарорларига асосан юртимизда ҳам коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, аҳоли соғлиғини сақлаш мақсадида қатор чеклов чоралари жорий этилди.

Сирдарё вилоят ДСЭНБ


Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 августдаги “Ахолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида” ги №393-сонли Қонуниг 30 моддасида “Юқумли ва паразитар касалликларнинг пайдо бўлиш ёки тарқалиш хавфи юзага келган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар бош давлат санитария врачларининг, улар ўринбосарларининг тақдимномасига кўра тегишли ҳудудларда ёки объектларда белгиланган тартибда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этилиши, чекловчи тадбирлар (карантин) ўтказиш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланиши” кўрсатилган.

Ушбу Қонунинг 17-моддасида эса “Фуқаролар аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши ҳамда бошқа фуқароларнинг соғлиқни сақлаш ва қулай яшаш муҳитига бўлган ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлувчи ҳаракатларга йўл қўймаслиги шарт» лиги кўрсатиб ўтилган.

Сирдарё вилояти ДСЭНБ ходимлари хамда Сирдарё вилоят ИИБ


Юқоридагиларга таькидланганлардан келиб чиқиб, хозирги эпидемик вазиятда хукумат томонидан белгиланган чеклов тадбирларига амал қилишинигизни сўрайди. Агар ушбу белгиланган челов тадбирларига амал қилинмаганда давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси томонидан, Ўзбекистон Республикасининг “Маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг” 54-моддасига асосан:

Сирдарё вилоят ДСЭНБ ходимлари


«Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш-базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида шифохонадаги ички тартибга риоя этмаслик, давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

 Хурматли фуқаролар, ўзингизни ва атрофдагилар соғлигига бефарқ бўлманг, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши қоидаларга риоя қилинг.     

  Сирдарё вилояти ДСЭНБ Жамоатчилик билан алоқалар бўлим бош мутахассиси

https://t.me/sirdaryoInspeksiyasi


Report Page