ДСҚ раиси ўринбосари янги солиқ тизимида имтиёзларнинг бекор қилиниши сабабини изоҳлади

ДСҚ раиси ўринбосари янги солиқ тизимида имтиёзларнинг бекор қилиниши сабабини изоҳлади

@SOLIQ_UZ


Бугун, 4 январь куни янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти бўйича матбуот анжумани ташкил этилди. 

Янги солиқ кодексига кўра, 2020 йил 1 январдан айрим маҳсулотларга, жумладан китоб савдосига нисбатан ҳам ҚҚС жорий этилади. Бу амалиёт натижасида китоблар нархи яқин вақт давомида 18-27 фоизга қимматлашиши мумкин. 

Матбуот анжуманида иштирок этган Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Мубин Мирзаев мазкур ўзгаришга изоҳ берди.

«Ҳар хил ставкаларнинг қўлланилиши солиқ қонунчилигини қийинлаштириб юборади. Кодексни ишлаб чиқишда кўплаб экспертларни жалб қилганмиз. Уларнинг фикрича, солиқ ставкаларининг ҳал хиллиги масалани чигаллаштиради, бир хиллик эса бошқаришни соддалаштиради. Лекин соҳага ҳақиқатда ёрдам бериш лозим бўлса, уни солиқдан эмас, балки бюджетдан пул кўринишида бериш маъқулроқ. Шу сабаб биз Молия вазирлиги билан ушбу ўзгартиришни киритдик. 

Жаҳон амалиётига қаранг, масалан, Россияда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига 10 фоиз ҚҚС киритилган. Улар ҳам бунинг нотўғрилигини тан олмоқда, чунки ставкаларнинг пасайтирилгани ўша соҳани қўллаб-қувватлашга имконият бермайди. Солиқ қонунчилиги оғирлашади. Шунинг учун ёрдамга муҳтож соҳага бюджетдан субсидия кўринишида ёрдам берган маъқулроқ», - дейди М. Мирзаев.

Бундан олдин, солиқ турлари қисқартирилгани хабар берилганди.


Report Page