ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?

ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?

Zaytun med tib


крапива

ГАЗАНДА (крапива двудомная) – ер юзида кенг тарқалган бўлиб, Ўзбекистоннинг деярли барча вилоят ва туманларида тоғли ва зах ерларда, йўл ёқаларида, бутазорларда, уй атрофида ўсадиган бўйи 100 – 150 см.гача бўлган кўп йиллик ўт ўсимликдир. Барги дори сифатида ишлатилади. Таркибида С, К1, В2 витаминлари, каротин, пантотен кислота, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Препаратлари қон тўхтатувчи восита сифатида, авитаминоз касалликларини, сурункали яраларни даволашда қўлланилади.

ГУЛХАЙРИ (алтей лекарственный) – ер юзида кўп тарқалган. Гулхайридошлар оиласи вакили. Ўзбекистоннинг вилоятлари тўқайзорларида, сойларида, томорқаларида ўсадиган, бўйи 1,5 м.гача бўлган кўп йиллик ўт ўсимлик. Илдизи ва барги ишлатилади. Таркибида крахмал, қандлар, шиллиқ модда ва бошқа моддалар бор. Препаратлари ич кетганда ўраб олувчи, нафас йўллари касалликларида балғам кўчирувчи дори сифатида қўлланилади.

подорожник_большой


ЗУБТУРУМ (подорожник большой) –Ўзбекистоннинг барча вилоятлари далалари, экинзорлари, йўл ёқаларида, ариқ ва дарё бўйларида кўп учрайдиган, бўйи 45 см.гача бўлган кўп йиллик ўт ўсимлик. Барги доривор сифатида ишлатилади. Таркибида каротин, С ва К1 витаминлари, органик кислоталар, сапонинлар, аччиқ, ошловчи модда ва бошқалар бор. Препаратлари меъда –ичак касалликларини (гастрит, энтерит, энтероколит, йўғон ичак яллиғланиши ва ярасини) даволашда ишлатилади.

БЎЙИМАДОРОН (тысячелистник обыкнавенный) – ер юзида кенг тарқалган бўйи 80 см.гача бўлган кўп йиллик ўт ўсимлик. Ер устки қисми ишлатилади. Таркибида К1 ва С витамини, каротин, флавоноидлар, аччиқ модда ва бошқа моддалар бор. Препаратлари қон тўхтатувчи (бачадон, ичакдан қон кетганда, бурун, милк ва яралар қонаганида), иштаҳа очувчи ва сийдик ҳайдовчи восита сифатида, меъда –ичак касаллиги (меъда яраси, гастрит) ва бошқа касалликларда ишлатилади.

Zveroboi


ДАЛАЧОЙ (зверобой обыкновенный) –Ўзбекистоннинг барча вилоятларининг ўтлоқларида, бутазорларда, ариқ бўйларида, йўл ёқаларида кенг тарқалган, бўйи 100 см.гача бўлган кўп йиллик ўт ўсимлик. Ер устки барча барг ва тана қисми доривор сифатида ишлатилади. Таркибида флавоноидлар, каротин, С витамини, эфир мойи, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Препаратлари меъда-ичак, оғиз бўшлиғи касалликларини ИИ ва ИИИ даражали куйишларни даволашда ишлатилади.

Бинафша ПОЛВОНОВА,

Қизилтепа туманидаги 1-мактабнинг биология фани ўқитувчиси


Бизнинг телеграм канал👇👇👇


https://t.me/joinchat/AAAAAEOiP8QaewnCEiZkzA

Report Page