ДОРИХОНАДАГИ ҚОНУНБУЗАРЛИК

ДОРИХОНАДАГИ ҚОНУНБУЗАРЛИК


2024 йил январь ойида жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми билан М.Мга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

М. М 1996 йилда Фурқат туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, бир нафар фарзанди бор, дорихонада сотувчи бўлиб ишлайди, судланмаган.

Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувини эшитиб, дастлабки тергов жараёнида тўпланган далилларни текшириб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни муҳокама қилиб, тарафларнинг музокараси ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни аниқлади, 2023 йил 18 октябрь куни Д.М Департаментнинг Фурқат тумани бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, аризасида Фурқат туманида жойлашган дорихона шаҳобчасида М. Адан 2023 йил 15 октябрь куни таркибида “габапентин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган 5 дона “Зардекс” дори воситасини 25.000 сўмга сотиб олганлигини маълум қилиб, ўз ихтиёри билан холислар иштирокида 1,5 грамм “габапентин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган 5 дона “Зардекс” дори воситасини тақдим қилган.

2023 йил 18 октябрь куни соат 11 ларда Департаментнинг Фурқат тумани бўлими ходимлари Д.Мнинг аризаси асосида назорат харид тадбири ўтказилиб, Д.М тадбирда махсус харидор сифатида иштирок этишга жалб қилиниб, ўтказилган тадбир давомида М.М Фурқат тумани, Навбаҳор шаҳарчасида жойлашган дорихона шаҳобчасида махсус харидор М.Мга такроран, рақамланган 200.000 сўм пуллар эвазига таркибида “габапентин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган 40 дона “Зардекс” дори воситасини сотган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, тадбир давомида фойланилган 200.000 сўм пуллар маблағлари ҳамда махсус харидор М.Мдан сотиб олган кўп миқдордаги 12 грамм “габапентин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган 40 дона “Зардекс” дори воситаси холислар иштирокида текшириб кўриш учун ашёвий далил тариқасида олинган.

Шунингдек, М.М ўз ихтиёри билан дорихона шахобчасида келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётган 4.8 грамм “габапентин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган 16 дона “Зардекс” дори воситасини холислар иштирокида тақдим қилган.

Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасини 2023 йил 21 октябрдаги 989-сонли хулосасини 1-бандида, 56 дона оқ-қизил рангли капсулалар таркибида габапентин моддаси мавжуд бўлиб, номланишига мос бўлган дори воситасидан 56 дона оқ-қизил рангли капсулалар таркибида габапентин моддасининг умумий оғирлиги 16,8 граммни ташкил қилишлиги;

2-бандида, 5 дона оқ-қизил рангли капсулалар таркибида габапентин моддаси мавжуд бўлиб, номланишига мос бўлган дори воситасидан 5 дона оқ-қизил рангли капсулалар таркибида габапентин моддасининг умумий оғирлиги 1.5 граммни ташкил қилишлиги кўрсатилган.

Судланувчи М.М судда, айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, Фурқат туманида жойлашган дорихонада сотувчи бўлиб ишлаб келишини, 2023 йил 15 октябрь куни Д.М дорихонага кириб, таркибида “габапентин” моддаси мавжуд бўлган “Тебантин” дори воситаси кераклигини, шу доридан топиб беришини илтимос қилганини, Д.Мдан дори воситаси нима сабабдан кераклигини сўраганида, тутқаноқ касаллиги борлигини, врачлар тавсия қилганини, олдиндан истеъмол қилиб келишини айтганида “Тебантин” дори воситаси йўқлигини, таркибида “габапентин” моддаси мавжуд бўлган “Зардекс” дори воситаси борлигини, ушбу дори воситалари ретцепт асосида сотилишини тушунтиргани, шу вақтда Д.М дори воситаси зарурлигини айтганида, кейинчалик муаммо чиқмаслигини айтиб, 5 дона таркибида “габапентин” моддаси мавжуд бўлган “Зардекс” дори воситасини 25.000 сўмга сотганини, 2023 йил 18 октябрь куни соат 12 ларда Д.М дорихонага келиб, “Зардекс” дори воситасидан 4 та кассета кераклигини айтгани, Д.М дори миқдорини кўп олаётгани сабабли уни дорихонани ичкари хонасига чақириб, нима сабабдан бунча кўп миқдорда сўраётганини, ушбу дори воситаси одам организми учун кўп истеъмол қилинса зарарлигини тушунтирганида, Д.М 4 кассетада дори кераклигини айтгани, дорихонани ичкари хонасида “Зардекс” дори воситасини ҳар бир кассетасини 50.000 сўмдан 4 та касетани жами 200.000 сўмга сотганлигини, Д.Мдори воситасини олиб, дорихонадан чиқиб кетганидан кейин орадан бир неча дақиқа ўтиб, ўзларини Департамент ва ИИБ ходимлари деб таништирган шахслар келишгани, уларга бироз олдин Д.Мга таркибида “габапентин” моддаси мавжуд бўлган “Зардекс” дори воситасининг ҳар бир касетасини 50.000 сўмдан 4 та касетасини 200.000 сўмга сотганлигини айтиб, 200.000 сўм пулларни тадбир иштирокчиларига тақдим этганини, ушбу холатлар тегишли тартибда баённома тузиб расмийлаштирилгани, ходимлар ушбу дори воситасидан дорихонада яна мавжуд ёки мавжуд эмаслигини сўрашганларида, ўз ихтиёри билан дориханадаги 16 дона “Зардекс” дори воситасини тақдим этганини, ушбу дори воситаларини онаси тоби қочганида олганлиги, онаси вафот этганида ортиб қолган дори воситаларини дорихонага сотиш мақсадида олиб келганлигини, таркибида “габапентин” моддаси мавжуд “Зардекс” дори воситаси кучли таъсир қилувчи моддалар туркумига киритилганидан хабари бўлганини, ушбу дори воситаси фақатгина тегишли лецензияга эга бўлган дорихоналарда сотилишини ва тегишли рецепт асосидагина берилишини, бошқа тартибда сотилиши мумкин эмаслигини билганини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, оилавий шароити инобатга олиб, енгиллик беришини сўради.

Суд иши гувоҳларнинг кўрсатмалари ва далилларга асосланиб, қонуний тартибда кўриб чиқилди.

Х.Қосимов,

Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг раиси. 

Report Page