ДОРИФУРУШЛАР ҚЎЛГА ТУШДИ

ДОРИФУРУШЛАР ҚЎЛГА ТУШДИ


Мамлакатимизда пандемия шароитида аҳолини сифатли дори-дармон ва бошқа тиббий воситалар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ, минг афсуски, пандемия даврида айрим ноинсоф кимсалар аҳоли учун яратилган бу каби шароитлардан ўз манфаатлари йўлида ноқонуний фойдаланиб, мўмай даромад топишга ҳаракат қилмоқда.


Оҳангарон туман прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими ҳамда Оҳангарон туман ДСИ томонидан ҳам дорихоналарда нархларнинг барқарорлигини таъминлаш борасида тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказилиб, тезкор тадбирлар орқали дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳаракатлар фош этилмоқда.


Хусусан, жорий йилнинг 17 август куни ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро А.С. Оҳангарон тумани ҳудудида Хитойда ишлаб чиқарилган дори воситаларини (200 дона) ҳамда 28 та вирус блокаторини 4 300 АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинган.

Шунингдек, яна бир фуқаро Ш.М. Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 470 дона иммунитет ҳосил қилувчи дори воситаларини қонунга ҳилоф равишда 39 млн.

900 минг сўмга пуллаётган вақтда ушланди.


Айни пайтда Департаментнинг туман бўлими томонидан мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.   


Оҳангарон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.



Report Page