АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИ САВДОСИ УЧУН РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИНИ БЕРИШ СОДДАЛАШТИРИЛДИ

АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИ САВДОСИ УЧУН РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИНИ БЕРИШ СОДДАЛАШТИРИЛДИ

"ИШТИХОН ОВОЗИ"

Мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишларда олиб борилган ишлар лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини либераллаштириш ҳамда институционал ислоҳ қилишнинг янги босқичини бошлаш учун мустаҳкам асос яратди.

Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада кенг шарт-шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сонли “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ушбу фармон билан 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга 26 тури бутунлай бекор қилиниши, 45 та тури эса бирлаштириш йўли билан бекор қилиниши, 23 та тури эса хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилиниши ва 14 та тури ҳужжатларнинг айрим турларини расмийлаштириш муддатлари қисқартирилиши белгилаб берилди.

Шунингдек дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялашда ушбу фаолият учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан уларнинг худди шундай фаолият билан шуғулланувчи филиаллари ташкил этилганда ҳар бир филиал манзилини асосий лицензияда кўрсатиш амалиётини жорий қилиш орқали филиалларга алоҳида лицензия расмийлаштириш амалиёти ҳам бекор қилинди.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида кўп учрайдиган алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси лицензия олиш тартибидан хабардор қилиш тартибига ўтказилади.

Энди тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларини олишда оворагарчиликлар ва бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш мақсадида автоматлаштирилган электрон тизим орқали қонун ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларга мувофиқлиги ҳужжатларни тақдим этиш жараёнида устувор равишда инсон аралашувисиз текширувдан ўтказилади.

Президентимиз томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида уларга кенг имконият ва преференциялар берилаётганлиги  албатта халқимиз томонидан илиқ кутиб олинмоқда.

 

Иштихон туман Давлат хизматлари маркази директори Ж.Умиров




Report Page