🔴ДОМОВОЙ

Халқимиз ичида баъзи инсонларда руслардан кириб келган домовой деган сўз бор. Бу домовой жинлар бўлиб, араб китобларида аъмир عامر деб ҳам ном олган. Бу жинлар инсонлар уйларида яшашлари ёки доимий келиб-кетиб юрганлари учун шундай ном қўйилган бўлса керак валлоҳу аълам.
⚠️Уйда жин борлигини ёки сеҳр-жоду қилинганининг аломатлари қуйидагилардан иборат:
1)Оила аъзолари орасида кўп можаролар келиб чиқиши.
2)Нарсаларнинг ўз ўзидан харакатланиши.
3) АЛЛОҲни исми зикр қилинмасдан қўйилган нарсаларни, қўйилган жойидан ғойиб бўлиши.
4)Бирор бир нарсаларнинг ғойиб бўлиб, кейин пайдо бўлиши.
5)Номалум кимса тарафдан майда нарсаларни отилиши.
6)Оила аъзоларининг сиқилиши, уйқу босиши.
7)Идишларнинг ўз ўзидан синиши.
8)Бақириқ, кулги, инграш, эшикнинг тақиллаши каби товушларнинг эшитилиши.
9)Кимдир исмини айтиб чақирганини эшитиши, аммо қараб кўрса ҳеч ким йўқлиги.
10)Оила аъзолари ўзларини занжирбанд бўлгандек ҳис этишлари ва ичларидан сиқилишлари, босим сезишлари.
11)Уйда ғайриоддий шарпа кўриниши.
12)Оила аъзолари бир ҳил қўрқинчли туш кўришлари, айрим ҳолларда босинқирашлари ёки бўғилишлари.
13)Болаларнинг ҳавотирли ҳолатда бўлишлари ва кимдир урганлигини сезишлари.
⚠️Уйни жин ва сеҳр-жодудан тозалаш:
1)Уйни тозалашга таёрлаш (исломга хилоф бўлган нарсаларни йўқотиш: хайкал, қўғирчоқ, чилим, тамаки маҳсулотлари, маст қилувчи нарсалар)
2)Оила аъзолар АЛЛОҲ буюрган ишларни бажариши ва қайтарилган нарсаларни қилмаслиги (тақводор бўлишлик). Гуноҳлардан тавба қилиш, ночорларга садақа тарқатиш, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам суннатларига амал қилиб яшаш.
3)Жин бор уйда Сулаймон пайғамбар битимига кўра бу ердан жинларни кетишларини талаб қилинади ( Сулаймон пайғамбар жинларни ўзиги бўйсиндирган ва Одам боласига зарар етқазмаслик борасида улар билан битим тузганлар)
4)Ҳар бир хонанинг ўртасида туриб, баланд овозда руқия ўқиш ёки аудиосини ёқиб қўйиш. Булардан аввал дам солинган сувни ҳар бир хонанинг деворларига, айниқса бурчаклари (жинларнинг яхши кўрган жойлари)га пуркаш.
5)Бақара сурасини тиловат қилиш жинларни уйни тарк этиши воситасидир!
Бизни кузатиб боринг📲⤵️
✅Kаналимизга уланиш учун босинг⤵️
