ДЙҲХХ тизимида яна бир инновацион лойиҳа

ДЙҲХХ тизимида яна бир инновацион лойиҳа

ИИВ ЙҲХББ

2020 йилда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимида кўплаб инновацион лойиҳалар амалга оширилиши натижасида йўл ҳаракати қатнашчилари учун қулайликлар кўпайиб, ЙПХ ходимларининг хизмат фаолияти самарадорлиги ҳам ошди.

2021 йилда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан навбатдаги инновацион лойиҳа - “Йўл ҳаракати соҳасида интерактив хизматларни тақдим этиш" бўйича “Road24” ахборот тизими жорий этилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда тест талқини ишга туширилиш арафасида.

Мазкур мобиль ахборот тизими йўл ҳаракати қатнашчилари ва ЙПХ ходимлари учун қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унда ахборот киритиш, олиш ва тарқатиш имкониятлари мавжуд.

Мисол тариқасида:

1️⃣ Аҳолини йўл-транспорт ҳодисаси ўчоқлари ҳақида тезкор хабардор қилиш; 

2️⃣ Янги ўрнатилган йўл белгилари ҳақида хабардор қилиш;

3️⃣ Чорраҳаларда тирбандликларни олдини олиш, муаммоли вазиятларни камайтириш;

4️⃣ Фойдаланувчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолати тўғрисида ахборотларни тақдим этиш (айнан ушбу road24 дастури орқали олинган видеоёзувларни илова қилиб юбориш)

5️⃣ Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар ҳақида маълумотларни олиш;

6️⃣ Жарималарни тўлаш имконияти;

7️⃣ Автомобиль йўлларини маълум муддатга ёпилиши (таъмирлаш ишлари) ҳақида ахборотларни олдиндан олиш имкони;

8️⃣ Ҳар бир фойдаланувчининг шахсий кабинети;

9️⃣ Статистик ахборотларни жамлашни ягона тизимини яратиш;

🔟 Транспорт воситасини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун масофадан туриб, онлайн тарзда рухсатнома олиш имконияти.

"road24" дастурига кириш https://road24.uz махсус линк орқали амалга оширилади.

✅ Шунингдек, ҳайдовчи ёки пиёда томонидан аниқланган йўлда ҳаракатланиш билан боғлиқ муаммолар ушбу дастурга белгиланиб, бошқа ҳайдовчилар огоҳлантирилади.

✅ Кўзланган мақсадлардан яна бири - дастурда белгиланган камчилик ва муаммолар масъуллар томонидан тезкорлик билан бартараф этилишидир.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page