ДИҚҚАТ: ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ ЯШНОБОД ВА ЯНГИҲАЁТ ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ЖОЙЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ДИҚҚАТ: ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ ЯШНОБОД ВА ЯНГИҲАЁТ ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ЖОЙЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


❗️2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Авиасозлар” ва “Элбек” кўчалари кесишмасидаги ер усти Д-108 мм ўрта босимли газ қувурини таъмирлаш ва тартибга келтириш ишлари “Hududgaz Poytaxt” ГТФнинг “Yashnabodtumangaz” газ таъминоти бўлими” томонидан 2021 йил 5 июль куни амалга ошириш режалаштирилган. 

Ушбу ишларни бажаришда 2021 йил 5 июль куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.


Аҳоли истеъмолчилари:

-“Қорасув” кўчасидаги 10 та ерли хонадонлар.

-“Чиғил” кўчасидаги 40 та ерли хонадонлар.

-“Элбек” кўчасидаги 10 та кўп қаватли уй, 608 та хонадон.

-“56-Харбийлар” шаҳарчаси, 4 та кўп қаватли уй, 60 та хонадон.

-“Чиғил” кўчасидаги 1 та кўп қаватли уй, 24 та хонадон.


Улгуржи истеъмолчилари:

-Юқорида кўрсатиб ўтилган манзиллардаги маиший корхоналар.


Янгиҳаёт тумани, “Янгиҳаёт” маҳалласидаги 15 уй олди ер усти Д-119 мм паст босимли газ қувуридаги газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф қилиш ишлари “Hududgaz Poytaxt” ГТФнинг “Yangihayottumangaz” газ таъминоти бўлими” томонидан 2021 йил 5 июль куни амалга ошириш режалаштирилган.

Ушбу ишларни бажаришда 2021 йил 05 июль куни соат 14:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.


Аҳоли истеъмолчилари:

-“Янгиҳаёт” маҳалласидаги 17 та кўп қаватли уйлар, 717 та хонадон.


Улгуржи истеъмолчилари:

-2 та улгуржи истеъмолчилар.

“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.


✍️“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Report Page