ДИПЛОМАТ БЎЛМОҚЧИМАН

ДИПЛОМАТ БЎЛМОҚЧИМАН


Шаҳримиз ёшларидан бири, спортчи қиз Диёра Ҳамидованинг орзуси бу. Ёш бўлишига қарамай Диёра шу кунгача спортда анчагина ютуқларни қўлга киритди. У 13 умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси. Яқинда Диёра мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Киокушинкай-кан” карате-до спорт йўналишининг “Вилоят биринчилиги” мусобақасида қатнашиб 1-ўринни қўлга киритди ва қўмита томонидан тақдирланди.

Шу йили Диёра Ашихара- карате Осиё чемпионатида ҳам муносиб қатнашиб 25-30 кг вазн тоифалилар орасида 3 ўринни қўлга киритган эди.

-Мен 6 ёшимда ойим билан спорт залига бордик. У ерда ҳар-хил ёшдаги болалар устозлари билан бирга карате спорти билан машқ қилаётган эканлар. Уларнинг кийимлари, ҳаракатларига жудаям ҳавасим келди ва шу вақтдан бошлаб мен ҳам карате спорт тугарагига қатнашни бошладим. Ҳозир дарсдан бўш вақтларимда бекор юрмасдан спорт билан шуғулланганимга хурсанд бўламан. Тенгдошларимни ҳам спорт билан шуғулланишларини истардим,-дейди Диёра.

Келажакда ким бўлишини сўраганимизда Диёра ҳеч иккиланмай дипломат бўлишини, бунинг учун албатта бувисининг барча айтганларини қилиб яхши ўқишини, тил ўрганишини айтди. Биз орзулари ўзи каби самимий ва пок бўлган ёш спортчимиз Диёрага келажакда ўзи истаган касбни эгаллаб ота-онасига ва юртимизга муносиб баркамол инсон бўлиб вояга етишини тилаб қоламиз.

Ҳилола ЭРГАШЕВА