ДИЛНУРАНИНГ ҚАЛБ АРМУҒОНЛАРИ

ДИЛНУРАНИНГ ҚАЛБ АРМУҒОНЛАРИ

Xiva tongi gazetasi tahririyati. Muassis:Xiva shahar va tuman hokimliklari.
Анъанавий китобхонлик ҳафталиги

Ёш ижодкор ҳафталик дарагини эшитиб, шошиб қолди. Ахир у бу кунни анчадан бери кутаётган эди-да. “Қайтанга яхши бўлди. Ойижонимни ҳам бошлаб бораман, китобларимни ҳам совға қиламан!”

Ахборот-кутубхона марказида она-қизни айнан абономент ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш раҳбари Зулфия Раҳимова самимий кутиб олди...

Ҳафталик доирасидаги “Фарзанд азиз, она мўътабар!” мавзусидаги давра суҳбати ажойиб қизғин тус олди. Бир томондан китобхон ҳожи онахонлар Р.Мадримова, З.Матчанова ва Б.Полвоновалар оилада фарзанд тарбияси, уларни келгуси ҳаётга тайёрлаш панду насиҳатлари, иккинчи томондан умумтаълим мактабларининг энг зукко китобхон ўқувчилари китоблардан олган тассуротларини ўзаро ўртоқлашдилар. 

Давра суҳбати ўз-ўзидан қизлар мушоирасига айланиб кетди. Хива туманидаги 29-мактаб ўқувчиси Дилнура Одамбоева янги шеърларидан ўқиб бериб, шеърий китобларини ҳам марказга армуғон этди.

- Мушоирани энди мен давом эттираман,- дея Хива шаҳридаги 9-мактаб ўқувчиси Хурсандой Хаитова ҳам шеърларидан ўқиб берди. 

“Китобсевар миллат!” шиори остида ўтказилаётган IV Республика китобхонлик хафталигининг тўртинчи куни Хива шаҳар Ахборот-кутубхона марказида ана шундай тарзда қизиқарли ва мазмунли ўтди.

                                             “Хива тонги”

Report Page