ДИЛНОЗА – ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН

ДИЛНОЗА – ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН

"Олтин водий"

Вилоятимизда “Ёш китобхон” танловининг вилоят босқичига старт берилди. Унда китобхонлар учта – 10-14, 15-19, 20-30 ёш тоифасида сараланмоқда.

Танловнинг дастлабки саралаш босқичларида 10-14 ҳамда 15-19 ёшли қатнашчилар беллашишди. Мазкур босқичларда иштирокчилар “Ўзбек адабиёти билимдони” ва “Жаҳон адабиёти билимдони” шартлари бўйича синовдан ўтказилди. Қувонарлиси, танловнинг ҳар икки босқичида шаҳримиздаги 2-умумтаълим мактаби ўқувчиси Дилноза Сирожиддинова ҳамда 13-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчиси Дилбар Мухамадова фахрли 1-ўринни эгаллади.

- Болаликдан китоб билан ошно тутиниб юрарканман, худди ана шундай мусобақалар бўлишини, китоблардан олинган таассуротлар, билимларимни тенгдошлар билан ўртоқлашишни орзу қилардим, - дейди Дилбар. – Бугунги танловда ўзим яхши билган адиблар ижодидан саволлар келди, уларга қийналмай жавоб бердим. Энг асосийси, китобга ихлосманд ёшлар кўп ва улар бир жойда эканидан мамнунман.

Билимдон ҳамшаҳарларимизнинг ушбу ютуғи уларга беллашувнинг республика босқичида  иштирок этиш имкониятини беради. Энг асосийси, Дилноза ва Дилбарни Ўзбекистон


Гули МУРОДОВА.


Report Page