ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!


“Адолат кўзгуси” газетаси томонидан Мустақиллигимизнинг 31

йиллиги муносабати билан

“ҲУҚУҚИЙ, ДЕМОКРАТИК ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ БИРГАЛИКДА

ҚУРАМИЗ”

мавзусида мақолалар танловини ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ


I. Умумий қоидалар        

1.1. Мазкур низом  Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “ҲУҚУҚИЙ, ДЕМОКРАТИК ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ БИРГАЛИКДА ҚУРАМИЗ” мавзусида мақолалар танловини ўтказиш тартибини белгилайди.

1.2. Танловни ўтказиш учун “Адолат кўзгуси” газетаси таҳририяти вакилларидан иборат ташкилий қўмита тузилади.

II. Танловнинг мақсад ва вазифалари

2.1. Танловнинг мақсади –  аҳолининг ижтимоий-сиёсий ҳамда ҳуқуқий билимларини ошириш ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш.

2.2. Танловнинг вазифалари – мамлакатимиздаги сиёсий жараёнларда аҳолининг фаол иштирокини ошириш, ҳуқуқий ва демократик Янги Ўзбекистонни қуришда таклифларини илгари суришларига ёрдамлашиш.

III. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

3.1. Мазкур танловда мамлакатимизнинг барча кишилари иштирок этишлари мумкин.

3.2. Мақолаларни қабул қилиш учун телеграм бот яратилади.

3.3. Танлов ҳақида @adolatkozgusi телеграм каналида ҳамда “Адолат кўзгуси” газетасида эълон берилади.

3.4. Қабул қилинган мақолалар экспертлар гуруҳи томонидан кўриб чиқилади.

3.5. Танловга материаллар 2022 йилнинг 1 июлидан 20 август (шу куни ҳам) санасига қадар қабул қилинади.

3.6. Юборилган материаллар @adolatkozgusi телеграм каналида эълон қилиб борилади!

3.7. Ғолиблар “Адолат кўзгуси” газетасининг 2022 йил 1 сентябр сонида ҳамда @adolatkozgusi телеграм каналида шу куни эълон қилинади.

IV. Танловда иштирок этиш тартиби

4.1. Танловда мамлакатимизнинг барча кишилари қатнашиши мумкин.

4.2. Мақолалар танловида иштирок этиш учун даставвал @adolatkozgusi каналига аъзо бўлиш лозим.

4.3. @adolatkozgusitanlovbot телеграм боти ёки +99 899 169 49 42 телефон рақамига телеграм орқали мақоалалар юборилади.

V. Танловга тақдим этиладиган мақолалар учун талаблар

5.1. Танлов иштирокчисининг мақола матни 3 бетдан ошмаган ҳажмда электрон равишда топширилиши лозим.

5.2 Мақола матни Microsoft Word (Word 2013-2016) дастурида Times New Roman (ўзбек тилида), шрифти 14 кегел катталигида, матн 1,5 интервалда бўлиши лозим; мақола мавзуси бош ҳарфларда кўрсатилади, ундан бир қатор пастда муаллифнинг исми ва шарифи бош ҳарфлари ва фамилияси, ўқиш ёки иш жойи ва лавозимининг тўлиқ номи кўрсатилади.

5.3. Матн техник ва стилистик таҳрир қилинган бўлиши керак.

5.4. Танловга тақдим этилган мақолалар матнида плагиат (кўчирмачилик) мавжудлиги ташкилий қўмита томонидан текширилади.

5.5. Танловга тақдим этилган мақола олдин ҳеч қаерда чоп этилмаган бўлиши лозим.

5.6. Мақолада ватанпарварлик руҳи акс этиши, ҳуқуқий давлат нима эканлиги тўлақонли очиб берилиши, демократия ва ҳуқуқий давлат тушунчалари батафсил ёритилиши, демократияга асосланган ҳуқуўий давлат қуришда таклиқлар берилиши лозим.

VI. Танлов ғолибларини аниқлаш

6.1. Танлов ғолиблари экспертлар гуруҳи томонидан 100 баллик тизимда, қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:

- Мақолада орфографик ва грамматик хатоларнинг мавжуд эмаслиги – 25 балл;

- Мақоланинг услубий жиҳатдан тўғрилиги – 25 балл;

- Мақолада белгиланган мавзу ва ғоянинг тўлиқ очиб берилганлиги – 25 балл;

-  “Like” ва кўришлар сонининг кўплиги – 25 балл.

6.2. Танлов натижаларига кўра, энг юқори балл тўплаган 3 нафар иштирокчи ғолиб деб топилади.

1-ўрин – 500 минг сўм;

2-ўрин – 300 минг сўз;

3-ўрин – 200 минг сўм сертификат билан тақдирланадилар.

Яна 5 та ўрин соҳиби рағбатлантирувчи мукофот совғалари билан тақдирланади!


Report Page