ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Ахборот хизмати

   ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ

Маҳаллаларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектлари ўртасида грант танловини

Э Ъ Л О Н  Қ И Л А Д И !

Битта лойиҳа қиймати: 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир нафар бандлиги таъминланадиган ишсиз хотин-қиз учун 3 миллион сўмдан ошмаган миқдорда.

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари (кейинги ўринларда-марказлар)да хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолияти билан боғлиқ битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир нафар бандлиги таъминланадиган ишсиз хотин-қиз учун Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига 3 миллион сўмдан ошмаган миқдорда давлат гранти ажратилади.

Марказларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолияти билан боғлиқ ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларига давлат гранти ажратиш ва ундан фойдаланиш тартиби билан батафсил Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг http://familyfund.uz/, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг http://wcu.uz/ расмий веб-сайтида, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининнг 2022 йил 8 ноябрдаги 650-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисида низом” низомни ўқиб тўлиқ танишишингиз мумкин.

Ҳужжатлар 2023 йил 20 майдан 2023 йил 10 июнгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар, тадбиркорлик субъекти фаолиятини олиб борадиган марказлар жойлашган туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари-Оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари раҳбарлик қиладиган ишчи гуруҳларига топширилади.

Марказларда лойиҳани амалга ошириш учун давлат гранти олишга қўйиладиган талаблар:

Марказларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектлари давлат грантини олишга талабгор бўла олади.

Давлат гранти қуйидаги тоифадаги хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашишга қаратилган лойиҳалар учун ажратилади:

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га, шунингдек «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар;

ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан шуғулланаётган хотин-қизлар;
хорижий меҳнат миграциясидан қайтиб келган хотин-қизлар;
ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли ишсиз хотин-қизлар (уларнинг меҳнат муҳофазаси талабларига мос равишда бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш);
норасмий бандликни қисқартириш мақсадида кундалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, даромад топаётган хотин-қизлар (уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича ушбу хотин-қизларни шуғулланиб келаётган фаолият турларини ҳамда эҳтиёж ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда, ўқитиш ва бандлигини таъминлаш);
одам савдосидан ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, мушкул иқтисодий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар;
умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларини тугатган, олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган ёки олий таълимда ўқиш учун имконияти бўлмаган ишсиз хотин-қизлар (меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ва IT технологияларига ўқитиб, уларнинг бандлигини таъминлаш);
муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизлар.

 

Давлат грантини олиш учун тадбиркорлик субъектлари маҳалла фуқаролар йиғини орқали қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларни туман (шаҳар) ишчи гуруҳларига тақдим этади:

марказларда амалга ошириладиган ижтимоий лойиҳа, унинг бизнес режаси, фаолият йўналиши ва яратиладиган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар;
лойиҳага талаб этиладиган давлат гранти миқдори ва харид қилинадиган асбоб-ускуна, дастгоҳ ва жиҳозлар, жисмоний тарбия-соғломлаштириш анжомлари тўғрисидаги маълумотлар;
тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида марказлар биноларини ижарага бериш ҳақидаги шартнома нусхалари.

Маълумот учун телефонлар: (71) 202 10 61 


Report Page