ДИҚҚАТ: ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ ЯШНОБОД ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ЖОЙЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ДИҚҚАТ: ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ ЯШНОБОД ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ЖОЙЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


❗️2021-2022 йиллар куз - қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, 2021 йилнинг 29 июль куни “Hududgaz Poytaxt” ГТФнинг “Yashnobodtumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Султонали Машҳадий кўчасида жойлашган, ўрта босим газ қудуғидаги Д-150 мм компенсатордаги газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли, 2021 йилнинг 29 июль куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар: 


Маҳтумқули кўчасидаги 7 та кўп қаватли уйлар, 300 та хонадон; 


Султонали Машҳадий кўчасидаги 27 та кўп қаватли уйлар, 390 та хонадон; 

М. Риёзий кўчасидаги 35 та қўп қаватли уйлар, 1500 та хонадон. 


Махтумқули, С. Машҳадий, “5 Паркент йўли, “Сулола” кўчаларидаги 590 та ҳовли хонадонлар ва ушбу манзиллардаги барча улгуржи истеъмолчиларига табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.


"Yashnobodtumangaz" газ таъминоти бўлими томонидан 2021 йил 30 июль куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар “Фарғона йўли” кўчасида жойлашган газ тақсимлаш пункитидаги ўрта босим жўмрагидан газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф қилиш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли, 2021 йилнинг 30 июль куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар “Фарғона йўли” кўчасидаги кўп қаватли уйларда,ҳамда ушбу манзилдаги улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.


“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.



✍️“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Report Page