ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ УЧТЕПА ВА ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ЖОЙЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ УЧТЕПА ВА ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ЖОЙЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


❗️2021-2022 йиллар куз - қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, 2021 йилнинг 27 июль куни "Hududgaz Poytaxt" ГТФнинг "Uchtepatumangaz" газ таъминоти бўлими томонидан Тошкент шаҳар Учтепа тумани "М. Шайхзода" кўчаси, 1 уйда жойлашган “Шайхонтоҳур текстил” МЧЖ объектида ўрта босимли ер ости Д-76 мм газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари 2021 йил 27 июль куни амалга ошириш режалаштирилган. Шу сабабли, 2021 йилнинг 27 июль куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар мазкур хонадонларда ва улгуржи истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади."Чилонзор 23" мавзедаги 55 та кўп қаватли уйлар, 2200 та хонадон.

"Чилонзор 24" мавзедаги 45 та кўп қаватли уйлар, 1800 та хонадон.

"Чилонзор 25" мавзедаги 37 та кўп қаватли уйлар, 1480 та хонадон.

"Чилонзор 26" мавзедаги 49 та кўп қаватли уйлар, 1960 та хонадон.

Н.Саидов кўчасидаги 200 та ерли хонадонлар. "Чилонзор" 23, 24, 25, 26 мавзелардаги ва Лутфий, "Катта ҳирмонтепа", "Заргарлик", Н.Саидов кўчаларидаги маиший корхоналар.



Шунингдек, Филиалнинг "Shayxontohurtumangaz" газ таъминоти бўлими томонидан 2021 йил 27 июль куни 10:00 дан 18:00 га қадар "Катта ҳовуз" маҳалласидаги мавжуд ўрта босимли газ тақсимлаш пунктлари ўрнига Италия давлатининг “PIETRO FIORENTINI” корхонасида ишлаб чиқарилган ГТПларга алмаштириш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли, 2021 йилнинг 27 июль куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар "Катта ҳовуз" маҳалласидаги хонадонларда ва улгуржи истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. 



"Hududgaz Poytaxt" газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди. 



✍️"Hududgaz Poytaxt" газ таъминоти филиали матбуот хизмати


Report Page