ДИҚҚАТ: ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ СЕРГЕЛИ ВА ЧИЛОНЗОР ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ЖОЙЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ДИҚҚАТ: ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ СЕРГЕЛИ ВА ЧИЛОНЗОР ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ЖОЙЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


❗️2021-2022 йиллар куз - қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, 2021 йилнинг 3 август куни “Hududgaz Poytaxt” ГТФнинг “Sergelitumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан Тошкент шаҳар Сергели тумани “Олтин водий” ҳамда “Қум ариқ” маҳаллалари истеъмолчилари учун ўрнатилган ГТПни ўрнатиш ва улаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли, 2021 йил 03 август куни соат 11:00 дан 18:00га қадар “Олтин водий”, “Аеропорт ҳудуди”, “Оби Раҳмат” маҳаллаларидаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.


Шунингдек, Филиалнинг "Chilonzortumangaz" газ таъминоти бўлими томонидан Чилонзор тумани ер ости газ қудуғидаги ўрта босимли зулфинни таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли, 2021 йилнинг 2 август куни соат 11:00дан 17:00га қадар “Тирсакобод”, “Дўмбирабод”, ”Катта Дўмбирабод” ҳамда “Гавҳар” кўчасидаги аҳоли ва улгуржи истеъмочиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.


“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.


✍️ “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати