ДИҚҚАТ: ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ СЕРГЕЛИ ВА ЧИЛОНЗОР ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ЖОЙЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ДИҚҚАТ: ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ СЕРГЕЛИ ВА ЧИЛОНЗОР ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ЖОЙЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


❗️2021-2022 йиллар куз - қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, 2021 йилнинг 13 июль куни “Hududgaz Poytaxt” ГТФнинг “Sergelitumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан Тошкент шаҳар, Сергели тумани “Дарё бўйи” маҳалласи, Дарё бўйи кўчасидаги ер усти паст босимли газ қувурини тартибга келтириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Шу сабабли, 2021 йил 13 июль куни соат 11:00 дан 15:00 га қадар ушбу кўчадаги 224 та ерли хонадонларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шунингдек, Чилонзор тумани, “2-Катта Чилонзор” МФЙ, “Чилонзор-2” мавзе, 39-40 уйлар оралиғидаги паст босимли ер усти газ қувурини тартибга солиш ишлари Филиалнинг “Chilonzortumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан 2021 йил 13 июль куни соат 11:00 дан 17:30 га қадар ушбу манзилдаги 31 та кўп қаватли уй, 1488 та хонадон ва 4 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.


✍️“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати


Report Page