ДИҚҚАТ: ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ СЕРГЕЛИ ВА БЕКТЕМИР ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ЖОЙЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ДИҚҚАТ: ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ СЕРГЕЛИ ВА БЕКТЕМИР ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ЖОЙЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


❗️2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, Тошкент шаҳар, Сергели тумани “Қум ариқ” кўчаси 22-А уй яқинидаги ўрта босимли Д-114 мм ер усти газ қувурини бошқа жойга кўчириш ишлари “Hududgaz Poytaxt” ГТФнинг “Sergelitumangaz”газ таъминоти бўлими томонидан 2021 йил 8 июль куни амалга ошириш режалаштирилган. 

Ушбу ишларни бажаришда 2021 йил 8 июль куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Аҳоли истеъмолчилари:

  • “Газчилар” шаҳарчаси, 6 та 2 қаватли уйлар, 48та хонадон ва 123 та ерли хонадонлар

-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Бектемир тумани “Миришкор” маҳалласи, “Сувсоз” мавзеси 29-уй олдидаги вақтинча узиб қўйилган ўрта босимли Д-57мм ер усти газ қувурини қайта улаш ишлари “Hududgaz Poytaxt” ГТФнинг “Bektemirtumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан 2021 йил 8 июль куни амалга ошириш режалаштирилган.

Ушбу ишларни бажаришда 2021 йил 8 июль куни соат 10:00 дан 13:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

 Аҳоли истеъмолчилари:

  • “Миришкор” маҳалласидаги 3 та кўп қаватли уйлар, 281 та хонадон.

 Улгуржи истеъмолчилари:

  • Юқорида кўрсатиб ўтилган манзилдаги маиший корхоналар.

“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайлик учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

 

✍️“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Report Page