ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ МИРЗО-УЛУҒБЕК ВА ЧИЛОНЗОР ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ЖОЙЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ МИРЗО-УЛУҒБЕК ВА ЧИЛОНЗОР ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ЖОЙЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


❗️2021-2022 йиллар куз - қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, 2021 йилнинг 26 июль куни "Hududgaz Poytaxt" ГТФнинг "Mirzo-Ulug‘bektumangaz" газ таъминоти бўлими томонидан Тошкент шаҳар Мирзо - Улуғбек тумани, “Сайрам” ва "Бўз" кўчалари кесишмасидаги ер ости Д- 108 мм ўрта босимли газ қувурини бошқа жойга кўчириш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли, 2021 йилнинг 26 июль куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар "Сайрам" ва "Бўз" кўчаларидаги хонадонларда ва улгуржи истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. 



Шунингдек, Чилонзор тумани, паст босимли ер усти газ қувурини тартибга солиш ишлари Филиалнинг "Chilonzortumangaz" газ таъминоти бўлими томонидан 2021 йил 26 июль куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар "3- Катта Чилонзор" маҳалласидан ўтган ер усти Д - 76 мм паст босимли газ қувурини бошқа жойга кўчириш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли, 2021 йилнинг 26 июль куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар "3- Катта Чилонзор" кўчасидаги хонадонларда ва улгуржи истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.


"Hududgaz Poytaxt" газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди. 




✍️"Hududgaz Poytaxt" газ таъминоти филиали матбуот хизмати



Report Page