ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ТЎХТАТИЛАДИ

ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ТЎХТАТИЛАДИ


2021 йил 29 июнь куни “Фарғона магистрал газ қувурлари” бошқармасининг хабарномасига асосан “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиалининг  “Кўмакай”, “Сиза” ҳамда “Пойтуғ” автоматик газ тарқатиш шохобчаларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Шунга кўра, Андижон шаҳрининг “Форобий”, “Мустақилликнинг 21 йиллиги”, “Пахтакор”, “Чўлпон 100 йиллиги”, “Озодлик”, “Уйғуробод”, “Бобур”, “Сафоий”, “Деҳқонобод”, “Уйғур”, “Жалабек”, “Далварзин”, “Меҳнат”, “Маданият, “Иттифоқ”, “Наврўз”, “Шолдирама”, “Шодлик” МФЙлар ҳамда Андижон айлана йўл бўйидаги намунали уйлар шунингдек, шунингдек Олтинкўл туманидаги “Жалабек”, “Айшахонум”, “Далварзин”, “Кўмакай”, “Садда” ҳамда “Чўнтак”, Балиқчи туманидаги “Сиза”, “Навниҳол”, “Товулди”, “Тулкиобод”, Избоскан туманидаги “Гулистон”, “Даминбойчек”, “Бобур”, “Навоий”, “Ойбек, “Иттифоқ,” “Қашқарлик”, “Қўғай”, “Мирзо Улуғбек”, “Оқ олтин”, “Ўртақишлоқ”, “Шинам”, “Бештерак”, “Амир Темур”, “Барҳаёт”, “Дарёбўйи”, “Ботиробод”, “Тўраобод” ҳамда “Янги авлод”  МФЙлар ўрамидаги аҳоли хонадонлари  ва улгуржи истеъмолчилар учун 2021 йил 29 июнь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. 

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. 

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали  таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

 

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали  матбуот хизмати

 

 




Report Page