ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ТУМАНЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ТЎХТАТИЛАДИ

ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ТУМАНЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ТЎХТАТИЛАДИ


2020 йил 29 октябрь куни “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиалининг “Боғишамол” газ тарқатиш шаҳобчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Шунга кўра, «Боғишамол” АГТШнинг 1-тармоғидан газ билан таъминланувчи  Андижон туманининг “Жаннатмакон”, “Роввот”, “Дархон”, “Оғуллик”, “Қурама”, “Гумбаз”, “Қоратут” ҳамда“Қум кўча” МФЙлар, “Боғишамол” АГТШнинг 2-тармоғидан газ билан таъминланувчи  Андижон шаҳрининг “Ёйилма” (1-сон), “Соғлом авлод” (2-сон), “Иқбол”, “Ўрикзор” (3-сон), “Баркамол” (4-сон), “Қоратут” (5-сон), “А.Бакиров”, “Ҳ.Аҳмедов”, “Янги ҳаёт”, “Боғишамол”, “Чорвадор”, “Охунбобоев”, “Пистамозор” ҳамда “Ўзбегим” МФЙлар, шунингдек “Боғишамол” АГТШнинг 3-тармоғидан газ билан таъминланувчи Булоқбоши туманининг “Нефтчилар шаҳарчаси”да жойлашган “Истиқлол”, “Саноат”, “Нефтчилар” ҳамда “Баландчек” МФЙлар ўрамидаги аҳоли хонадонлари  ва улгуржи истеъмолчилар учун 2020 йил 29 октябрь куни соат 09:00 дан 16:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади 

“Hududgaz Andijon” ГТФ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

 

Hududgaz Andijon” ГТФ матбуот хизмати 




Report Page