ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ АНДИЖОН ШАҲРИНИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ АНДИЖОН ШАҲРИНИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


2020 йил 7 апрель куни оловли ишлар олиб борилиши ва таъмирлаш ишлари сабабли, “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖнинг “Андижон-1” газ тарқатиш шаҳобчаси 1-тармоғидаги газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шунга кўра, Андижон шаҳрининг “Форобий”, “Ўзбекистон 21 йиллиги”, “Иттифоқ”, “Чўлпон 100 йиллиги”, “Озодлик”, “Уйғуробод”, “Бобур”, “Бирлик” ҳамда “Деҳқонобод” МФЙлар ўрамидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 2020 йил 7 апрель куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. 

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли, етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади дея хабар беради “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram






Report Page