ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ АНДИЖОН ШАҲРИ, АНДИЖОН ВА БАЛИҚЧИ ТУМАНЛАРИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ТЎХТАТИЛИШИ МУМКИН

ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ АНДИЖОН ШАҲРИ, АНДИЖОН ВА БАЛИҚЧИ ТУМАНЛАРИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ТЎХТАТИЛИШИ МУМКИН


2020 йил 17 март куни Андижон шаҳри “Навоий” шоҳкўчасида жойлашган газ қувурларидаги ер ости ўрта босимли газ зулфинларида газ сизиб чиқиш ҳолатларини бартараф этиш, оловли ишлар олиб борилиши ва таъмирлаш ишлари сабабли “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖнинг “Бўстон-1” газ тарқатиш шаҳобчаси тармоғидаги газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шунга кўра, Андижон шаҳрининг А.Навоий шоҳкўчаси ва “Чўлпон” шоҳкўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар, “Машъал” (6-сон), “Тарқаққиёт” (7-сон), “Хабибий”, “Ал-Бухорий”, “Саъдий”, “Андижон”, “Бўстон”, “Аҳмад Яссавий”, “Ўрикзор”, “Шўрбулоқ”, “Мирпўстин”, “Х.Қодиров”, “Дўстлик”, “Исломобод” МФЙлар ўрамидаги аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уйлар ва улгуржи истеъмолчилар учун 2020 йил 17 март куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. 

Бундан ташқари, 2020 йил 17 март куни таъмирлаш ишлари сабабли «Ҳудудгаз Андижон» МЧЖнинг “Бўстон-3”           ва “Боғишамол-1” газ тарқатиш шохобчалар тармоғидаги магистраль газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шунга кўра, Андижон туманининг “Харабек”, “Дўнгқишлоқ”, Отчопар”, “Экин-тикин”, Хакан”, “Дархон”, Чем”, “Қоратут”, Оғуллик”, “Дўстлик”, “Жаннатмакон” ва “Қумкеча” МФЙлар ўрамидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 2020 йил 17 март куни соат 09.00 дан соат 17.00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади 

Шунингдек, 2020 йил 17 март куни таъмирлаш ишлари сабабли «Ҳудудгаз Андижон» МЧЖнинг “Балиқчи” газ тарқатиш шаҳобчаси тармоғидаги магистрал газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Бунда Балиқчи туманининг “Марказ”, “Авесто”, “Кўл”, “Алчазор”, “Каттабулоқ”, “Мирзабойчек”, “Сортепа”, “Туркистон”, “Жасорат”, “Оққўрғон” ва “Эски марказ” МФЙлар ўрамидаги кўп қаватли уйлар, аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 2020 йил 17 март куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати



Report Page