ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


2019 йил 30 ноябрь куни Қибрай тумани, «Боғишамол» МФЙ ҳудудидаги «Фаровон» кўчасида табиий газ сарфи мониторинг қилиниши сабабли, ҳудудда оловли ишлар олиб борилиши муносабати билан, «Боғишамол» МФЙ жами 906 та газ истеъмолчиларига соат 9:30 дан 16:30 га қадар, Бўка тумани аҳолисига бир меъёрда газ тақсимлаш мақсадида, газ тармоқларини халқалаш ишлари олиб борилиши муносабати билан туманнинг «Маданият» ва «Бунёдкор» МФЙда жойлашган жами 402 та аҳоли хонадонларига соат 10:00 дан 15:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинча  тўхтатилишини маълум қиламиз.   

Шунингдек, 2019 йил 30 ноябр куни тунда Зангиота тумани, «Туябўғиз» МФЙ «Бунёдкор» кўчасини табиий газ билан таъминловчи қувурни автотранспорт уриб юбориши оқибатида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган. Тaъмирлаш ишларини зудлик билан олиб бориш кераклиги сабабли, мазкур кўчадаги жами 38 та аҳоли хонадонларига газ таъминотидан вақтинча узилган. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.


«Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати




Report Page