ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


“Karmanatumangaz” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан “Сардоба” маҳалласи ҳудудида ўрнатилган СТГ ҳисоблагичларни давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш режалаштирилган.

Шу мақсадда, жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 09:00дан 17:30 гача Кармана тумани “Ҳазора”, “Паҳлавон”, “Дегарон”, “Малик”, “Дўстлик” ва “Кумушкон”  маҳаллалари истеъмолчилари учун табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек, “Navbahortumangaz” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан  Кармана-Навбаҳор йўналишидаги ҳамда 4-ҳудуд “Бешрабод” йўналишидаги СТГ-150/1000 электрон газ ҳисоблагичларни давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш ва ўрнатиш режалаштирилган.

Шу мақсадда, жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 09:00дан 16:30 гача туманнинг “Арабхона”, “Оқ олтин”, “Кўҳрон”, “Бешрабод”, “Келачи”, “Бурқут”, “Навбаҳор”, “Янги йўл”, “Пахтакор” маҳаллалари истеъмолчилари учун табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. 

Таъмирлаш ишлари якунига етгач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Hududgaz Navoiy” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаёган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

“Hududgaz Navoiy” газ таъминоти филиали матбуот хизмати




Report Page