ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА ТАБИИЙ ГАЗ БОСИМИ ПАСАЙИШИ МУМКИН

ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА ТАБИИЙ ГАЗ БОСИМИ ПАСАЙИШИ МУМКИН


“Ўзтрансгаз” ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖлар томонидан Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Фарғона водийси вилоятларига табиий газ етказиб берувчи магистрал газ қувурларида таъмирлаш ишлар олиб борилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан юқорида келтирилган ҳудудларда 2020 йил 14 январь соат 08.00 дан 2020 йил 15 январь соат 08.00 га қадар магистрал газ қувурларида табиий газ босими пасайиши кузатилади.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ тасарруфидаги барча шаҳар ва тумангаз филиалларига магистрал газ қувурлари орқали етказиб берилаётган табиий газни биринчи навбатда аҳоли, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа муассасаларига йўналтирилиши, табиий газга боғлиқ кўнгилсиз ходисаларни олдини олиш бўйича ишлар ташкил этилди ва кучайтирилган ишчи гуруҳларнинг шайлиги таъминланди.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.


“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ Матбуот хизмати





Report Page