ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ АНДИЖОН ШАҲРИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ АНДИЖОН ШАҲРИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ



2019 йил 17 декабрь куни «Ҳудудгаз Андижон» МЧЖ  Куйганёр-3 газ тарқатиш шохобчасидан  Д-219мм юқори босимли газ қувурига уланган Д-100 мм газ қувурини автомашина уриб юбориши натижасида 2019 йил 17 декабрь куни соат 12:10 дан табиий газ беришни вақтинчалик тўхтатди.  Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича МЧЖнинг авария хизмати газ қувурини қайта таъмирламоқда.  Шунга кўра, Андижон шаҳрининг Шимолий кичик даҳа, Қўшариқ даҳаси, “Шифокор” ҳамда Бунёдкор МФЙ ўрамидаги 9834 та аҳоли хонадонларига 2019 йил 17 декабрь куни соат 17.00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ

таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли

етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

 

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ Матбуот хизмати

                 




Report Page